Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Уиткофф: Путин Украинада тинчлик бўлишини истайди

© AP Photo / Evelyn HocksteinСтив Уиткофф. Архивное фото
Стив Уиткофф. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.08.2025
Oбуна бўлиш
АҚШ президентининг махсус элчиси Украинадаги можаро “жуда мураккаб" эканини қўшимча қилди.
ТОШКЕНТ, 27 авг – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Украинадаги можаро ҳал бўлишини истайди. Бу ҳақда АҚШ президентининг махсус элчиси Стив Уиткофф маълум қилди.
“Мутлақо тўғри. <...> У аниқ бу ҳақда гапирди”, - деди Уиткофф Fox News телеканалига берган интервьюсида Россия етакчиси Украина можаросини ҳал қилишга интилишини айтдими ёки йўқ деган саволга жавоб бераётиб.
Унинг қўшимча қилишича, Украинадаги можаро “жуда мураккаб”, бироқ АҚШ президенти Дональд Трамп “уни ҳал қилишга эришиш ниятида”.
15 август куни Путин ва Трамп Аляскадаги Эльмендорф-Ричардсон ҳарбий базасида учрашишди. Музокараларнинг асосий мавзуси Украина можаросини ҳал этиш бўлди. Саммитдан сўнг Америка раҳбари Россия томони билан кўплаб бандларни келишиб олгани ва энди можарони ҳал этиш қарори Владимир Зеленский қўлида эканини таъкидлади.
Саммит России и США на Аляске - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Путиннинг Аляскага ташрифи можарони тартибга солиш нияти борлигидан далолат – Трамп
Янгиликлар лентаси
0