Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

“Тинчлик учун имконият”: Аляскадаги учрашувдан кейин Путин ва Трамп нималар деди

© POOL / Медиабанкка ўтишСаммит России и США на Аляске
Саммит России и США на Аляске - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2025
Oбуна бўлиш
Анкорижда Россия ва АҚШ президентлари учрашуви бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 16 авг – Sputnik. Аляскадаги Анкорижда Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Дональд Трамп учрашуви бўлиб ўтди. Етакчилар музокаралари уч соат давом этди. Томонлар Украина можаросига барҳам беришнинг бир нечта пунктлари бўйича ўзаро тушунишга келишди. Шунингдек, янги учрашув борасида келишиб олишди.
Путин ва Трамп матбуот анжумани. Асосий баёнотлар
Путин:
Россия Украина можароси якуни узоқ муддатли бўлишидан манфаатдор.
Россия ва АҚШ раҳбарлари мулоқоти етилган, мамлакатлар мулоқот қилишга ўтиши керак эди, зиддиятдан кечиши керак.
Путин Трампни Москвага таклиф қилди, АҚШ президенти таклифни қизиқ деб атади ва бундай сафар бўлиши мумкинлигини билдирди.
Россия Трамп маъмурияти Украина можаросини ҳал қилишга кўмаклашга интилишини кўрмоқда.
Россия Украина хавфсизлиги таъминланиши кераклигига қўшилади, бунинг устида ишлашга тайёр.
Россия президенти Трамп учрашув чоғида уни қўшниларча қарши олганини маълум қилди.
Россия ва Аляскани фақат Беринг бўғози ажратиб туради, мамлакатлар яқин қўшнилардир
Путин Америка етакчиси билан суҳбатларини очиқ деб атади.
Россия ва АҚШнинг биргаликдаги ишлар учун кўплаб қизиқ йўналишлари бор
Россия ва Америка саммитида ҳар икки томондан натижага қаратилган кайфият бор эди.
Трамп:
АҚШ раҳбари у Путин билан Украина можаросининг кўплаб бандларини келишиб олишга муваффақ бўлганини маълум қилди, бироқ айрим масалалар бўйича ҳалиям келишув йўқ.
Трамп келажакда АҚШ ва Россия ўртасида самарали учрашувлар ўтказилишига умид билдирди.
Трампнинг сўзларига кўра, Путин ҳам у каби Украинадаги можаро якунланишидан манфаатдор.
Трамп Путин жамоасини билишини маълум қилди, у “худди бошлиғи каби машҳур”.
Переговоры президентов России и США на Аляске – прямая трансляция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2025
Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Дональд Трамп учрашуви – видео
Янгиликлар лентаси
0