Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Путиннинг Аляскага ташрифи можарони тартибга солиш нияти борлигидан далолат – Трамп

© Sputnik / Гавриил ГригоровСаммит России и США на Аляске
Саммит России и США на Аляске - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2025
Oбуна бўлиш
Трамп Путин билан Аляскадаги учрашуви ҳақида гапираётиб, бу ғоят муваффақиятли кун бўлганини урғулади.
ТОШКЕНТ, 26 авг – Sputnik. Россия президенти Владимир Путиннинг Аляскага ташрифи у Украинадаги можарони тартибга солишга ҳаракат қилаётганидан далолат беради. Бу ҳақда АҚШ раҳбари Дональд Трамп маълум қилди.
“Ўйлайманки, унинг Аляскага, мамлакатимизга келгани у можарога барҳам беришни исташи тўғрисидаги жиддий баёнот эди. У учун Аляскага келиш шунчаки оддий бўлмаган”, - деди Америка етакчиси.
Трамп Путин билан учрашуви ҳақида гапираётиб, бу ғоят муваффақиятли кун бўлганини таъкидлади.
“Мен ўйлайманки, биз урушни тугатамиз. Бу мушкул”, - дея тан олди Оқ уй раҳбари.
15 август куни Путин ва Трамп Аляскадаги Эльмендорф-Ричардсон ҳарбий базасида учрашишди. Музокараларнинг асосий мавзуси Украина можаросини ҳал этиш бўлди. Саммитдан сўнг Америка раҳбари Россия томони билан кўплаб бандларни келишиб олгани ва энди можарони ҳал этиш қарори Владимир Зеленский қўлида эканини таъкидлади.
Президент Владимир Путин провел совещание по итогам российско-американской встречи в верхах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
“Фойдали ва ўз вақтидаги суҳбат”: Путин Аляскадаги саммит бўйича йиғилиш ўтказди
Янгиликлар лентаси
0