https://sputniknews.uz/20250817/putin-alyaska-sammit-51295825.html
“Фойдали ва ўз вақтидаги суҳбат”: Путин Аляскадаги саммит бўйича йиғилиш ўтказди
“Фойдали ва ўз вақтидаги суҳбат”: Путин Аляскадаги саммит бўйича йиғилиш ўтказди
Sputnik Ўзбекистон
Путин Россия-Америка саммитига ижобий баҳо берди. Томонлар ҳамкорликнинг барча йўналишларини муҳокама қилишди. 17.08.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-08-17T11:02+0500
2025-08-17T11:02+0500
2025-08-17T11:02+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
россия
владимир путин
ақш
саммит
дональд трамп
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/11/51296404_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_7894aca4c647fcacf7f00c7a025f831d.jpg
ТОШКЕНТ, 17 авг – Sputnik. Аляскадаги АҚШ президенти Дональд Трамп билан саммитдан кейин Россия президенти Владимир Путин музокаралар якунларини муҳокама қилиш учун Кремлда йиғилиш ўтказди.Россия раҳбарининг асосий баёнотлари:15 август куни Путин ва Трамп Аляскадаги Эльмендорф-Ричардсон ҳарбий базасида учрашишди. Музокараларнинг асосий мавзуси Украина можаросини ҳал этиш бўлди. Саммитдан сўнг Америка раҳбари Россия томони билан кўплаб бандларни келишиб олгани ва энди можарони ҳал этиш қарори Владимир Зеленский қўлида эканини таъкидлади.
https://sputniknews.uz/20250816/putin-tramp-51276659.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/11/51296404_121:0:2852:2048_1920x0_80_0_0_955f5ba34c3676d5fa4995483b6826e0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, владимир путин, ақш, саммит, дональд трамп
россия, владимир путин, ақш, саммит, дональд трамп
“Фойдали ва ўз вақтидаги суҳбат”: Путин Аляскадаги саммит бўйича йиғилиш ўтказди
Путин Россия-Америка саммитига ижобий баҳо берди. Томонлар ҳамкорликнинг барча йўналишларини муҳокама қилишди.
ТОШКЕНТ, 17 авг – Sputnik. Аляскадаги АҚШ президенти Дональд Трамп билан саммитдан кейин Россия президенти Владимир Путин музокаралар якунларини муҳокама қилиш учун Кремлда йиғилиш
ўтказди. Россия раҳбарининг асосий баёнотлари:
Путин Аляскага ташрифини “ўз вақтидаги ва ғоят фойдали” деб атади, чунки бунга ўхшаш музокаралар анчадан буён ўтказилмаганди. Юқори даражадаги Россия-Америка учрашуви тўрт йилдан буён ўтказилмаган.
Россия етакчисининг сўзларига кўра, Трамп билан уларнинг “очиқ ва мазмунли” мулоқоти бўлиб ўтган.
Россия ва АҚШ адолатли равишда Украина можаросини ҳал қилишни хотиржам ва батафсил муҳокама қилди.
Путин яна бир бор Москва позициясини белгилади. У можаронинг илк сабаблари бартараф этилиши кераклигини таъкидлади.
Россия томони Қўшма Штатларнинг жанговар ҳаракатларни тезроқ тугатиш зарурлиги тўғрисидаги фикрига ҳурмат билан қарайди. Путиннинг сўзларига кўра, Москва ҳам шуни истайди. Россия масалаларни тинчлик йўллари билан ҳал қилишга ўтишни истаган бўларди.
Томонлар ҳамкорликнинг барча йўналишларини муҳокама қилишди. Путин ўтказилган саммитга ижобий баҳо берди ва учрашув томонларни зарурий ечимларга яқинлаштирганини қайд этди.
15 август куни Путин ва Трамп Аляскадаги Эльмендорф-Ричардсон ҳарбий базасида
учрашишди. Музокараларнинг асосий мавзуси
Украина можаросини ҳал этиш бўлди. Саммитдан сўнг Америка раҳбари Россия томони билан кўплаб бандларни келишиб олгани ва энди можарони ҳал этиш қарори Владимир Зеленский қўлида эканини таъкидлади.