Каъба эшигининг ёпинчиғи Ўзбекистонга олиб келинди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишПаломники в Мекке
Паломники в Мекке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2025
Oбуна бўлиш
Муқаддас Каъба ёпинчиғининг ушбу қисми Ўзбекистонда Ислом цивилизацияси маркази музейи экспозициясидан ўрин олади.
ТОШКЕНТ, 17 авг – Sputnik. Саудия Арабистонидан муқаддас Каъба ёпинчиғи - кисванинг эшик қисми тўлиқ ҳолда Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Ислом цивилизацияси маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, муқаддас Каъба ёпинчиғининг ушбу қисми Ўзбекистонда Ислом цивилизацияси маркази музейи экспозициясидан ўрин олиши кутилмоқда. Каъба ёпинчиғи кисванинг эшик қисми узунлиги 6,3 метр, эни 3,3 метрни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февралида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегацияни қабул қилганди. Учрашувда давлат раҳбарига Саудия Арабистони подшоҳи Салмон Ол Сауднинг Ўзбекистон халқига ҳадяси – муқаддас Каъба ёпинчиғи кисванинг бир парчаси топширилганди.
Кисва бу Каъба деворларини ёпиб турадиган чойшаб. Пахта аралашган саккиз бўлак қора шойи матодан тикилади. Деворнинг юқори қисми учдан бир бўлагини ёпиб турувчи Кисва парчасига Қуръони Карим ояти зарҳал ёзувда битилган.
Мирзиёев Умра зиёратини адо этди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2025
Умра мавсуми қачондан бошланиши айтилди
Янгиликлар лентаси
0