Умра мавсуми қачондан бошланиши айтилди
© Ўзбекистон президенти матбуот хизмати Мирзиёев Умра зиёратини адо этди

© Ўзбекистон президенти матбуот хизмати
Oбуна бўлиш
“Ҳаж” ва “Умра” маркази: зиёратчилар учун 10 кунлик махсус умра дастури таклиф этилмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Умра мавсуми 2025 йил август ойидан бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Ҳаж” ва “Умра” маркази маълум қилди.
Қайд этилишича, зиёратчилар учун 10 кунлик махсус умра дастури таклиф этилмоқда.
Дастур доирасида қуйидаги қулайликлар назарда тутилган:
“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси орқали Тошкент–Жидда–Тошкент йўналишида тўғридан-тўғри парвозлар;
3 кеча Мадина, 7 кеча Маккада бўлиш;
Жидда–Мадина, Мадина–Макка ва Макка–Жидда йўналишларида замонавий автобуслар хизмати;
Макка ва Мадина шаҳарларида барча шароитларга эга меҳмонхоналар;
3 маҳал мазали таомлар;
Мадина шаҳрида Набавий масжиди, “Равза”, Қубо, Қиблатайн масжидлари ва Уҳуд майдонига зиёрат;
Макка шаҳрида Арафот, Мино, Муздалифа водийлари, Нур ва Савр тоғларига зиёрат;
Жидда шаҳридаги Қизил денгизга саёҳат.
“Умра сафари давомида зиёратчиларга тажрибали ишчи гуруҳи, таниқли имом-хатиблардан иборат гуруҳ раҳбарлари, малакали шифокорлар ҳамроҳлик қилиб, зиёрат ва ибодатлар хотиржам ўтишини таъминлайдилар”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бу йил 15 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Ҳаж зиёратини адо этди. Ҳаж ибодати пайтида жазирама оқибатида ва сурункали касаллиги бўлган тўрт ўзбекистонлик Саудияда вафот этди.