Ўзбекистонга Каъба ёпинчиғи кисванинг бир парчаси ҳадя қилинди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана подчеркнул важность тесного сотрудничества с Саудовской Аравией в вопросах комфортного пребывания наших паломников
Президент Узбекистана подчеркнул важность тесного сотрудничества с Саудовской Аравией в вопросах комфортного пребывания наших паломников - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон етакчиси Саудия Арабистони делегациясини қабул қилди.
ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Учрашувда вазир, Саудия Арабистони подшоҳи Салмон Ол Сауд ва валиаҳднинг кўп миллатли Ўзбекистон халқига ҳадяси – муқаддас Каъба ёпинчиғи кисванинг бир парчасини топширди.
“Ўзбекистон етакчиси, ўз навбатида, Саудия Арабистони раҳбариятига бебаҳо туҳфа ҳамда зиёратчиларимизнинг мусулмон дунёси марказлари - Макка ва Мадинада бўлиши учун яратилган имкониятлар ва қулай шароитлар учун чуқур миннатдорлик билдирди. Биргина ўтган йилнинг ўзида 800 мингдан зиёд фуқароларимиз Умра зиёратини, 15 минг нафари Ҳаж ибодатини адо этди”, — дейилади хабарда.
Суҳбат чоғида ўзбекистонлик зиёратчиларга шарт-шароитлар ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш, уларнинг Саудия Арабистонига ташрифи хавфсиз ва қулай бўлишини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мирзиёев Умра зиёратини адо этди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2024
Умра зиёрати учун лицензия олишнинг талаб ва шартлари эълон қилинди
Янгиликлар лентаси
0