Умра зиёрати учун лицензия олишнинг талаб ва шартлари эълон қилинди

© Ўзбекистон президенти матбуот хизмати Мирзиёев Умра зиёратини адо этди
Мирзиёев Умра зиёратини адо этди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2024
Oбуна бўлиш
Дин ишлари бўйича қўмита Умра фаолиятини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича расмий хабар эълон қилди.
TOШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Дин ишлари бўйича қўмита Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти учун лицензияларни беришни октябрь ойидан амалга оширади, дея хабар берди қўмита матбуот хизмати.
“Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти учун лицензия якка тартибдаги лицензия тури ҳисобланади ҳамда лицензияларни бериш танлов асосида Дин ишлари бўйича қўмита томонидан 2024 йил октябр ойидан амалга оширилади”, — дейилади хабарда.
Қуйидаги лицензия талаб ва шартлари жорий этилмоқда:
зиёратчиларга гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисни тайинлаш;
штатида диний таълим йўналишлари бўйича таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг мавжудлиги;
вояга етмаган фуқароларга хизмат кўрсатмаслик;
1 млн доллар миқдордаги маблағни “Зиёрат” жамғармасига захира қилиб қўйиш;
ўз фаолиятини туроператор ва турагентлар орқали амалга оширмаслик;
зиёратчилар учун Саудия Арабистони подшоҳлигининг фақат умра визасини расмийлаштириш;
умра визасидан ташқари виза билан фуқароларни олиб бориш ноқонуний фаолият ҳисобланади.
умра хизматларини Саудия Арабистонидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга ошириш ҳамда улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларни банк муассасалари орқали амалга ошириш;
зиёратчиларга умра амалларини бажаришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва сифатли умра хизматларини кўрсатиш, шунингдек, Саудия Арабистонининг Макка ва Мадина шаҳарларида зиёратчиларга ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш;
халқаро йўналишларда йўловчи ва юк ташиш бўйича 2 йилдан кам бўлмаган тажрибага эга ҳамда ушбу давр мобайнида йўловчи ташишнинг халқаро ва миллий қонунчилик талабларини бузмаган авиакомпаниялар билан ҳамкорлик қилиш, шунингдек, зиёратчиларни юборишдан олдин уларга бориш-келиш авиачипталарини харид қилиш;
зиёратчиларни тоифаси 3 юлдуздан кам бўлмаган меҳмонхоналарга жойлаштириш;
умра хизматини учинчи давлатлар орқали кўрсатмаслик;
умра хизматини лицензияда кўрсатилган манзилдан бошқа жойда жойлашган ваколатхона ва филиал орқали амалга оширмаслик.
“Шунингдек, Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (75 млн сўм) этиб белгиланган”, — дейилади хабарда.
Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларини лицензияга эга бўлмаган тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатиш тақиқланган.
Дин ишлари бўйича қўмита зиёратчиларни Умра амалларини муносиб ва хавфсиз бажаришлари учун огоҳ бўлишлари ва кейинчалик турли кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмасликлари мақсадида ишончли ва кафолатланган хизматлардан фойдаланишларини тавсия этди.
Шавкат Мирзиёев Каъбатуллоҳни зиёрат қилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2024
Расман: Умра мавсуми 10 сентябрдан бошланади
Янгиликлар лентаси
0