Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Аляскадаги саммит Россия учун ғалаба бўлади – NYT

© POOL / Медиабанкка ўтишПутин прилетел в Магадан перед встречей с Трампом на Аляске
Путин прилетел в Магадан перед встречей с Трампом на Аляске
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2025
Oбуна бўлиш
Такъидланшича, саммит НАТОни парчалади ва Москвага қарши янги санкциялар жорий қилишни ортга сурди.
ТОШКЕНТ, 15 авг – Sputnik. Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Дональд Трампнинг жума куни бўлиб ўтадиган учрашуви Россияга дипломатик ғалаба келтиради, ҳатто агар томонлар Украина бўйича келишувга эришмаса. Бу ҳақда “The New York Times” газетаси ёзмоқда.
Нашрнинг ёзишича, музокараларнинг ўзи Москвани халқаро яккалашдан олиб чиқади ва Трампга шахсан таъсир кўрсатиш имконини беради. Саммит НАТОни парчалади ва Москвага қарши янги санкциялар жорий қилишни ортга сурди.
Икки ҳафта илгари Трамп чекловлар билан таҳдид қилганди, агар Россияга сулҳга рози бўлмаса, бироқ энди бу босим сусайди.
Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков Путин ва Трамп учрашуви Анкорижда 15 август куни Москва вақти билан 22:30 да бошланишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, учрашувнинг асосий мавзуси Украина можароси бўлади, бироқ Путин ва Трамп “дунё хавфсизлиги ва тинчлигини таъминлаш учун кўплаб вазифалар ҳамда долзарб халқаро ва минтақавий масалаларни муҳокама қилади”.
Президент РФ Владимир Путин и президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Milliyet: Путин Трамп билан музокаралар столига ғолиб сифатида ўтиради
Янгиликлар лентаси
0