Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Ушаков Путин ва Трамп учрашуви қандай ўтишини маълум қилди

© Sputnik / Илья ПиталевПрезидент РФ Владимир Путин и президент США Дональд Трамп
Президент РФ Владимир Путин и президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.08.2025
Oбуна бўлиш
Марказий мавзу Украина инқирозини ҳал этиш бўлиб, томонлар Москва ва Вашингтон ҳамкорлиги, хавфсизлик, шунингдек халқаро ва минтақавий аҳамиятга эга масалаларни муҳокама қилишади.
ТОШКЕНТ, 14 авг – Sputnik. Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков Россия ва АҚШ етакчилари Владимир Путин ва Дональд Трампнинг Аляскада бўладиган учрашуви ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

"Ҳаммаси эртага, 15 август куни, маҳаллий вақт билан тахминан 11:30 да (Тошкент вақти билан 16 август соат 00:30) Владимир Владимирович Путин ва Дональд Трамп ўртасидаги суҳбатдан бошланиши кутилмоқда", - деди у.

Ушаковнинг бошқа баёнотлари:
саммит дастури келишиб олинди, у Аляскадаги Элмендорф-Ричардсон ҳарбий базасида бўлиб ўтади;
сиёсатчилар аввал яккама-якка, сўнгра делегациялар иштирокида мулоқот қиладилар, музокаралар ишчи нонушта пайтида давом этади;
учрашув бошланишидан олдин Путин ва Трамп қисқача сўзга чиқишади;
саммитнинг қанча давом этиши муҳокама қандай кечишига боғлиқ бўлиб, унинг якунлари бўйича қўшма матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилган;
Украина инқирозини ҳал қилиш учрашувнинг марказий мавзуси бўлади, томонлар Москва ва Вашингтон ҳамкорлиги бўйича фикр алмашадилар;
етакчилар тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш вазифалари, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалаларни ҳам муҳокама қиладилар;
музокараларда беш нафардан делегация аъзолари иштирок этади, Москва номидан Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Мудофаа вазири Андрей Белоусов, Россия Федерацияси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш институти раҳбари Кирилл Дмитриев, Молия вазири Антон Силуанов ҳамда Ушаковнинг ўзи қатнашади;
саммит амалий характерига эга бўлади, унинг якунида делегация Россияга қайтади.
Ушаковнинг сўзларига кўра, учрашув Ғалабанинг 80 йиллиги нишонланадиган йилда совет учувчилари дафн этилган жой яқинида ўтказилиши рамзий маънога эга, чунки улар АҚШдан СССРга ленд-лиз доирасида самолётларни ўтказиш чоғида ҳалок бўлган.
Президент США Дональд Трамп и Владимир Зеленский в Овальном кабинете Белого дома - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.08.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Трамп Украина можароси бўйича Россия шартларига рози бўлиши мумкин – ОАВ
Янгиликлар лентаси
0