https://sputniknews.uz/20250813/ozbekiston-toqimachilik-51213320.html
Ўзбекистонда тўқимачилик соҳасида "долзарб юз кунлик" эълон қилинди
Ўзбекистонда тўқимачилик соҳасида "долзарб юз кунлик" эълон қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Президент тўқимачилик саноатини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини муҳокама қилди. Соҳага бир қатор имтиёзлар берилди ва тармоқда “долзарб юз кунлик” дастури... 13.08.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-08-13T15:04+0500
2025-08-13T15:04+0500
2025-08-13T15:05+0500
ўзбекистон
пахта
текстиль
иқтисод
тўқимачилик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/0d/51215778_0:131:2500:1537_1920x0_80_0_0_a3dde32cb49018a2b9e59e9fa95240b1.jpg
ТОШКЕНТ, 13 авг – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида иқтисодиётнинг 3 фоизи ва саноат ишлаб чиқаришининг 14 фоизини ташкил этадиган тўқимачилик тармоғини қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Сўнгги беш йилда соҳада 3,5 миллиард доллар инвестиция жалб қилиниб, 396 йирик корхона ишга туширилди, ишлаб чиқариш ҳажми 10 миллиард долларга етди. Соҳада 500 мингдан ортиқ одам банд. Бу саноатда банд жами аҳолининг 20 фоизига тенг.Шу билан бирга, сўнгги йилларда ишлаб чиқариш ва экспорт суръатлари секинлашди. Асосий сабаб — охирги уч йилда жаҳон бозорида пахта нархи тоннаси 3000 доллардан 1500 долларга тушгани.Президент қайта ишлаш қувватларига эга бўлмаган, аммо арзон давлат ресурслари ҳисобига пахта билан спекуляция қилаётган айрим шахсларни танқид қилди. Шунингдек, тўқимачилик корхоналарида тижорат кредитлари бўйича 2,2 миллиард доллар қарз мавжудлиги, кредитларнинг 90–95 фоизи хорижий валютада экани, корхоналарнинг фақат 16 фоизи халқаро сертификатга эга экани қайд этилди.Ҳар бир вилоятда 10-15 тадан тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи борлиги билан уларнинг брендлар билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш, замонавий стандартларга ўтказиш ишлари оқсаётгани кўрсатиб ўтилди. Андижон, Наманган, Фарғона, Навоий ва Тошкентда қайта ишлаш қувватлари хомашёдан 2–2,5 баравар ортиқ бўлса-да, ҳокимлар ҳали ҳам ип-калава лойиҳаларини таклиф қилаётганлигига эътироз билдирилди.Президент иқтисодий блокка илмий ташкилотлар билан ҳамкорликда бозордаги беқарорлик шароитида аниқ сценарий ва чоралар ишлаб чиқишни топширди.Қишлоқ хўжалиги жамғармаси ва банкларга ҳисобланадиган фоизлар эса асосий қарз тўлиқ қопланганидан кейин ундирилади. Бу орқали кластерларда йилига 800 миллиард сўм айланма маблағ қолади. Агар кластерлар ҳам асосий қарз, ҳам фоизини ўз вақтида тўласа, фоизнинг Жамғармага кетадиган қисмининг ярми тадбиркорга қайтарилади.Агар кластерлар асосий қарз ва фоизни ўз вақтида тўласа, Жамғармага кетадиган фоизнинг ярми тадбиркорга қайтарилади. Фаолиятини барқарорлаштириш мумкин бўлган корхоналарнинг кредит муддати 7 йилгача узайтирилади.Фермерларга пахтани ўз вақтида, йўқотишларсиз йиғиб олиш учун тоннасига 1 миллион сўм субсидия берилади. Агар корхона ўз маблағи ҳисобидан пахта етиштирса ёки харид қилса, хомашё қийматининг 10 фоизи қоплаб берилади.Эндиликда тўқимачилик занжиридаги барча корхоналар учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз қилиб белгиланади. Ходимларининг фарзандлари учун боғча очган тўқимачилик корхоналарига ҳар бир тарбияланувчи учун субсидия берилади.
https://sputniknews.uz/20250526/ozbekiston-milliy-mahsulot-savdo-markaz-49542705.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/0d/51215778_139:0:2362:1667_1920x0_80_0_0_6c4b4f25663ab22405c82566cc990572.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, пахта, текстиль, иқтисод, тўқимачилик
ўзбекистон, пахта, текстиль, иқтисод, тўқимачилик
Ўзбекистонда тўқимачилик соҳасида "долзарб юз кунлик" эълон қилинди
15:04 13.08.2025 (янгиланди: 15:05 13.08.2025) Президент тўқимачилик саноатини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини муҳокама қилди. Соҳага бир қатор имтиёзлар берилди ва тармоқда “долзарб юз кунлик” дастури эълон қилинди.
ТОШКЕНТ, 13 авг – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида иқтисодиётнинг 3 фоизи ва саноат ишлаб чиқаришининг 14 фоизини ташкил этадиган тўқимачилик тармоғини қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Сўнгги беш йилда соҳада 3,5 миллиард доллар инвестиция жалб қилиниб, 396 йирик корхона ишга туширилди, ишлаб чиқариш ҳажми 10 миллиард долларга етди. Соҳада 500 мингдан ортиқ одам банд. Бу саноатда банд жами аҳолининг 20 фоизига тенг.
Шу билан бирга, сўнгги йилларда ишлаб чиқариш ва экспорт суръатлари секинлашди. Асосий сабаб — охирги уч йилда жаҳон бозорида пахта нархи тоннаси 3000 доллардан 1500 долларга тушгани.
Президент қайта ишлаш қувватларига эга бўлмаган, аммо арзон давлат ресурслари ҳисобига пахта билан спекуляция қилаётган айрим шахсларни танқид қилди. Шунингдек, тўқимачилик корхоналарида тижорат кредитлари бўйича 2,2 миллиард доллар қарз мавжудлиги, кредитларнинг 90–95 фоизи хорижий валютада экани, корхоналарнинг фақат 16 фоизи халқаро сертификатга эга экани қайд этилди.
Ҳар бир вилоятда 10-15 тадан тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи борлиги билан уларнинг брендлар билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш, замонавий стандартларга ўтказиш ишлари оқсаётгани кўрсатиб ўтилди.
Андижон, Наманган, Фарғона, Навоий ва Тошкентда қайта ишлаш қувватлари хомашёдан 2–2,5 баравар ортиқ бўлса-да, ҳокимлар ҳали ҳам ип-калава лойиҳаларини таклиф қилаётганлигига эътироз билдирилди.
Президент иқтисодий блокка илмий ташкилотлар билан ҳамкорликда бозордаги беқарорлик шароитида аниқ сценарий ва чоралар ишлаб чиқишни топширди.
Давлат раҳбарининг топшириғига биноан, тўқимачилик соҳасида фаолият юритаётган 200 дан ортиқ тадбиркорнинг фикри ўрганилди. Улар билдирган таклифлар асосида тармоқда “долзарб юз кунлик” дастури эълон қилинди.
Қишлоқ хўжалиги жамғармаси ва банкларга ҳисобланадиган фоизлар эса асосий қарз тўлиқ қопланганидан кейин ундирилади. Бу орқали кластерларда йилига 800 миллиард сўм айланма маблағ қолади. Агар кластерлар ҳам асосий қарз, ҳам фоизини ўз вақтида тўласа, фоизнинг Жамғармага кетадиган қисмининг ярми тадбиркорга қайтарилади.
Агар кластерлар асосий қарз ва фоизни ўз вақтида тўласа, Жамғармага кетадиган фоизнинг ярми тадбиркорга қайтарилади. Фаолиятини барқарорлаштириш мумкин бўлган корхоналарнинг кредит муддати 7 йилгача узайтирилади.
Фермерларга пахтани ўз вақтида, йўқотишларсиз йиғиб олиш учун тоннасига 1 миллион сўм субсидия берилади. Агар корхона ўз маблағи ҳисобидан пахта етиштирса ёки харид қилса, хомашё қийматининг 10 фоизи қоплаб берилади.
Эндиликда тўқимачилик занжиридаги барча корхоналар учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз қилиб белгиланади.
Ходимларининг фарзандлари учун боғча очган тўқимачилик корхоналарига ҳар бир тарбияланувчи учун субсидия берилади.