https://sputniknews.uz/20250526/ozbekiston-milliy-mahsulot-savdo-markaz-49542705.html
Ўзбекистонда фақат миллий маҳсулотлар сотиладиган йирик савдо марказлари ишга туширилади
Ўзбекистонда фақат миллий маҳсулотлар сотиладиган йирик савдо марказлари ишга туширилади
Sputnik Ўзбекистон
Миллий брендларни қўллаб-қувватлаш компанияси ташкил қилинади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.
2025-05-26T12:12+0500
2025-05-26T12:12+0500
2025-05-26T15:39+0500
жамият
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
маҳсулот
тадбиркор
пойабзал
тўқимачилик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/05/1a/49545655_0:171:3033:1877_1920x0_80_0_0_741c5a9d57c6b815353b4eb1ee29d588.jpg
TOШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Миллий брендларни қўллаб-қувватлаш компанияси ташкил қилинади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг Telegram-каналида. Қайд этилишича, миллий брендларни кўпайтириш, мавжудларини халқаро даражага олиб чиқиш бўйича янги тизим жорий қилинади. Миллий брендларни қўллаб-қувватлаш компанияси ташкил этилади. Ушбу компания: Қайд этилишича, бугунги кунда мамлакатда тайёр кийим кечак, чарм-атторлик маҳсулотлари ва пойабзал ишлаб чиқарадиган 4 мингдан зиёд корхона бор. Лекин уларни аҳолига танитиб, кенг танлов имконини берадиган, миллий маҳсулотлар бир жойда сотиладиган савдо марказлари йўқлиги кўрсатиб ўтилди. Ишчиларининг 15 фоизи эҳтиёжманд оиладан бўлган тўқимачилик ва чарм-пойабзал корхоналарига фойда солиғи 2 фоиз, ижтимоий солиқ 1 фоиз этиб белгиланган. Эндиликда тўқимачилик ва чарм корхоналарига эҳтиёжманд одамларни ишга олиш бўйича 15 фоизли меъёр 2 баробар камайтирилади. Бундан буён имтиёз олиш учун корхонада эҳтиёжманд одамлар билан бирга ногиронлиги бор ишчилар ҳам ҳисобга олинади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/05/1a/49545655_152:0:2883:2048_1920x0_80_0_0_b412cb61f283af280aa4cad1e635330b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миллий брендларни қўллаб-қувватлаш компанияси шавкат мирзиёев шерзод асадов mall of uzbekistan
миллий брендларни қўллаб-қувватлаш компанияси шавкат мирзиёев шерзод асадов mall of uzbekistan
Ўзбекистонда фақат миллий маҳсулотлар сотиладиган йирик савдо марказлари ишга туширилади
12:12 26.05.2025 (янгиланди: 15:39 26.05.2025) Миллий брендларни қўллаб-қувватлаш компанияси ташкил қилинади.
TOШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Миллий брендларни қўллаб-қувватлаш компанияси ташкил қилинади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг
Telegram-каналида. Қайд этилишича, миллий брендларни кўпайтириш, мавжудларини халқаро даражага олиб чиқиш бўйича янги тизим жорий қилинади.
Миллий брендларни қўллаб-қувватлаш компанияси ташкил этилади.
хориждан бренд-менежер, дизайнер, маркетолог, пиар-менежерларни олиб келади;
халқаро сертификати бор, сифати юқори ва ташқи бозорда рақобатбардош бўлган камида 50 та миллий маҳсулотни танлаб олади;
уларга сифат белгисини бериб, брендини дунёга танитиш учун катта тарғибот кампаниясини бошлайди.
Қайд этилишича, бугунги кунда мамлакатда тайёр кийим кечак, чарм-атторлик маҳсулотлари ва пойабзал ишлаб чиқарадиган 4 мингдан зиёд корхона бор.
Лекин уларни аҳолига танитиб, кенг танлов имконини берадиган, миллий маҳсулотлар бир жойда сотиладиган савдо марказлари йўқлиги кўрсатиб ўтилди.
“Шу боис, фақат миллий маҳсулотлар сотиладиган “Mall of Uzbekistan” йирик савдо марказлари ишга туширилади. Бу ердаги савдо дўконлари тадбиркорларга минимал нархда ижарага берилади”, — дейилади хабарда.
Ишчиларининг 15 фоизи эҳтиёжманд оиладан бўлган тўқимачилик ва чарм-пойабзал корхоналарига фойда солиғи 2 фоиз, ижтимоий солиқ 1 фоиз этиб белгиланган.
Эндиликда тўқимачилик ва чарм корхоналарига эҳтиёжманд одамларни ишга олиш бўйича 15 фоизли меъёр 2 баробар камайтирилади. Бундан буён имтиёз олиш учун корхонада эҳтиёжманд одамлар билан бирга ногиронлиги бор ишчилар ҳам ҳисобга олинади.