Ўзбекистон ва Иордания имтиёзли савдо битимини имзолаши мумкин

© Министерство инвестиций, индустрии и торговли РУз Делегация Узбекистана во главе с министром инвестиций Лазизом Кудратовым провела ряд встреч в Иордании
Делегация Узбекистана во главе с министром инвестиций Лазизом Кудратовым провела ряд встреч в Иордании

 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2025
Oбуна бўлиш
Томонлар инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари, савдо ҳажмини оширишни муҳокама қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 12 авг – Sputnik. Ўзбекистон ва Иордания Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим лойиҳасини тайёрлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Амманда Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва Иордания саноат, савдо ва таъминот вазири Яруб Қудах билан бўлиб бўлиб ўтган учрашувда шунга келишиб олинди.

"Учрашувларнинг асосий натижаси икки давлат ўртасида Имтиёзли савдо тўғрисидаги битимлойиҳасини тайёрлашга келишиб олинди", - дейилган хабарда.

Томонлар инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари, савдо ҳажмини ошириш ҳамда икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида бевосита алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди.
Шунингдек, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳамда қулай бизнес муҳитини яратиш бўйича тажриба алмашишди. Саноат кооперацияси ва экспортни қўллаб-қувватлаш бўйича тажриба алмашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, Қудратов мамлакатнинг етакчи компаниялари — "National Arab Mining Company", "Zarhat Company", "Arab Pesticides and Veterinary Drugs Manufacturing Company", "Jordan Phosphate Mines Company", "Grow Tech", "C Fashion Apparel Industry" ва бошқа корхоналар раҳбарлари билан музокаралар ўтказди.
Кун якунида Иордания Савдо-саноат палатаси раҳбарияти ҳамда фармацевтика, кимё, тўқимачилик, электротехника, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа соҳаларда фаолият юритувчи 20 тадан ортиқ компаниялар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Лазиз Кудратов 5-6 август кунлари Туркманистон ва БМТнинг UNIDO ҳамда UNECE вакиллари билан учрашувлар ўтказганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Министр иностранных дел Узбекистана Бахтиёр Саидов встретился с заместителем Премьер-министра, министром иностранных дел и по делам экспатриантов Иордании Айманом Сафади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2025
Ўзбекистон ва Иордания ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олди
Янгиликлар лентаси
0