https://sputniknews.uz/20250203/uzbekistan-jordan-hamkorlik-rivojlantirish-47795804.html
Ўзбекистон ва Иордания ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олди
Ўзбекистон ва Иордания ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олди
Sputnik Ўзбекистон
Мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида иккита муҳим ҳужжат имзоланди: Дипломатик паспорт эгалари учун визасиз кириш тўғрисидаги ҳукуматлараро келишув; Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2025-2027 йилларга мўлжалланган қўшма ҳамкорлик дастури.
2025-02-03T09:00+0500
2025-02-03T09:00+0500
2025-02-03T10:33+0500
сиёсат
ўзбекистон
иордания
ўзбекистон тив
бахтиёр саидов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/02/03/47795541_0:56:1281:776_1920x0_80_0_0_447d0a69ce38c1e4a16bce2daddcca41.jpg
TOШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва Иордания ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди. Бахтиёр Саидов Иордания бош вазир ўринбосари, ташқи ишлар ва экспатриатлар масалалари бўйича вазири Айман Сафади билан учрашди. Вазирнинг сўзларига кўра, учрашувда икки томонлама муносабатларга янги динамикани олиб киришга алоҳида эътибор қаратилди. Учрашувда мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида иккита муҳим ҳужжат имзоланди: Шунингдек, Саидов Иордания Олий таълим вазири Азми Маҳафза ва мамлакатнинг етакчи университетлари раҳбарлари билан ҳам учрашди. Учрашув давомида қўшма дастурлар, талабалар алмашинуви, илмий конференциялар ўтказиш ва бошқа йўналишларда яқин ҳамкорлик қилишга келишиб олинди. Иорданияга ташриф давомида Вақф, Ислом ишлари ва муқаддас қадамжолар вазири Муҳаммад Аҳмад Мсаллам Ал-Халаила ва Иордания инвестициялар вазири Хейри Амр билан ҳам учрашди.
ўзбекистон
иордания
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/02/03/47795541_15:0:1240:919_1920x0_80_0_0_ef2cc59b4397c95c7883b07f39459407.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон иордания виза бекор ҳужжат
ўзбекистон иордания виза бекор ҳужжат
Ўзбекистон ва Иордания ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олди
09:00 03.02.2025 (янгиланди: 10:33 03.02.2025) Ўзбекистон ва Иордания дипломатик паспорт эгалари учун визани бекор қилишга келишиб олди.
TOШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва Иордания ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram-каналида
маълум қилди. Бахтиёр Саидов Иордания бош вазир ўринбосари, ташқи ишлар ва экспатриатлар масалалари бўйича вазири Айман Сафади билан учрашди. Вазирнинг сўзларига кўра, учрашувда икки томонлама муносабатларга янги динамикани олиб киришга алоҳида эътибор қаратилди.
“Шубҳасиз, олдимизда биргаликда амалга ошириш учун улкан салоҳият мавжуд. Иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, туризм оқимини ошириш, биродар шаҳарлар ва халқлар ўртасидаги ришталарни ривожлантириш ва турли соҳаларда ҳамкорликни жадаллаштириш мавзулари бугунги кун тартибимиздан ўрин олди”, — деб ёзади вазир.
Учрашувда мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида иккита муҳим ҳужжат имзоланди:
Дипломатик паспорт эгалари учун визасиз кириш тўғрисидаги ҳукуматлараро келишув;
Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2025-2027 йилларга мўлжалланган қўшма ҳамкорлик дастури.
Шунингдек, Саидов Иордания Олий таълим вазири Азми Маҳафза ва мамлакатнинг етакчи университетлари раҳбарлари билан ҳам учрашди. Учрашув давомида қўшма дастурлар, талабалар алмашинуви, илмий конференциялар ўтказиш ва бошқа йўналишларда яқин ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Иорданияга ташриф давомида Вақф, Ислом ишлари ва муқаддас қадамжолар вазири Муҳаммад Аҳмад Мсаллам Ал-Халаила ва Иордания инвестициялар вазири Хейри Амр билан ҳам учрашди.