Лазиз Кудратов Авазада учрашувлар ўтказди — муҳокама қилинган масалалар

© Министерства инвестиций, индустрии и торговли Республики УзбекистанГлава МИПТ Лазиз Кудратов провёл ряд встреч в Авазе
Глава МИПТ Лазиз Кудратов провёл ряд встреч в Авазе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.08.2025
Oбуна бўлиш
Авазада Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Туркманистон ва БМТнинг UNIDO ҳамда UNECE вакиллари билан савдо, логистика ва қўшма лойиҳалар бўйича учрашувлар ўтказди
ТОШКЕНТ, 7 авг – Sputnik. 5-6 август кунлари Туркманистоннинг Аваза шаҳрида денгизга чиқиши бўлмаган ривожланаётган давлатлар бўйича БМТнинг Учинчи конференцияси доирасида Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Туркманистон ҳукумати вакиллари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан, Туркманистон савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Назар Агаҳанов, Саноат ва қурилиш вазири Тойгули Нуров, БМТнинг Саноатни ривожлантириш ташкилоти (UNIDO) бош директорининг ўринбосари Фату Хайдара ва БМТнинг Европа Иқтисодий Комиссияси (UNECE) ижрочи котибининг ўринбосари Дмитрий Марьясин билан музокаралар бўлиб ўтди.
© Министерства инвестиций, индустрии и торговли Республики УзбекистанГлава МИПТ Лазиз Кудратов провёл ряд встреч в Авазе
Глава МИПТ Лазиз Кудратов провёл ряд встреч в Авазе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.08.2025
Глава МИПТ Лазиз Кудратов провёл ряд встреч в Авазе
Савдо-иқтисодий ва транспорт-логистика соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш, саноат кооперациясини кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари диққат марказида бўлди.
Туркманистон томони билан Чегараолди савдо зонасининг (Шовот - Тошҳовуз) фаолият юритиши тўғрисидаги шартномани имзолаш ва уни тез орада ишга тушириш бўйича келишувга эришилди. Шунингдек, ўзаро савдо ҳажмини 2 миллиард долларгача етказиш бўйича қўшма тадбирлар режасини тасдиқлаш масаласи келишиб олинди.
© Министерства инвестиций, индустрии и торговли Республики УзбекистанГлава МИПТ Лазиз Кудратов провёл ряд встреч в Авазе
Глава МИПТ Лазиз Кудратов провёл ряд встреч в Авазе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.08.2025
Глава МИПТ Лазиз Кудратов провёл ряд встреч в Авазе
Маълумот учун, 2024 йилда товар айирбошлаш ҳажми 1,15 миллиард долларни, 2025 йилнинг биринчи ярмида эса тахминан 500 миллион долларни ташкил этди.
UNIDO билан саноат, инфратузилмани модернизация қилиш, энергия самарадор технологияларни жорий этиш, инсон капиталини ривожлантириш соҳаларидаги ташаббусларни ўз ичига олган Қўшма Ҳамкорлик Дастурини тасдиқлаш бўйича келишувга эришилди.
UNECE билан Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастур (SPECA) доирасида ҳамкорликни кенгайтириш, яшил иқтисодиёт, инновациялар, логистика, ақлли қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди
Лазиз Кудратов провёл встречу с исполнительным председателем катарской компании Protocol Capital Group Ахмадом Абдуллой Аль-Джуфайри - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2025
Лазиз Кудратов қатарлик инвесторлар билан учрашди — нималарга келишиб олинди?
Янгиликлар лентаси
0