Мирзиёев Ўзбекистон қурувчиларини байрам билан табриклади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев ознакомился со строительством научно-образовательных учреждений в Новом Ташкенте
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев ознакомился со строительством научно-образовательных учреждений в Новом Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2025
Oбуна бўлиш
Президент кейинги йилларда қурилиш индустрияси ривожи янги босқичга кўтарилиб, ушбу соҳа миллий иқтисодиётнинг драйверларидан бирига айланганини қайд этди.
ТОШКЕНТ, 10 авг – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон қурувчиларини байрам билан табриклади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
“Сизлар каби минг-минглаб моҳир қурувчи ва муҳандислар, уста ва меъморлар, лойиҳачи ва мутахассисларнинг машаққатли меҳнати билан Янги Ўзбекистоннинг янги, обод ва кўркам қиёфаси шаклланмоқда, халқимизнинг ҳаёти тобора фаровон бўлиб бормоқда. Бунинг учун барчангизга чин дилдан миннатдорлик билдираман”, - дейилади табрикда.
Президент кейинги йилларда қурилиш индустрияси ривожи янги босқичга кўтарилиб, ушбу соҳа миллий иқтисодиётнинг драйверларидан бирига айланганини қайд этди. Сўнгги саккиз йил давомида қурилиш ишлари ҳажми бир неча баробар ортиб, 2016 йилдаги 30 триллион сўмдан 2024 йилда қарийб 234 триллион сўмга етди.
Ўтган йили жами 40 миллион 500 минг квадрат метр бино ва иншоот қурилган бўлса, жорий йилда ушбу рақам 45 миллион квадрат метрдан ошиши кутилмоқда.
56 та ҳудуддаги “Янги Ўзбекистон” массивларида қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Жорий йилда халқ ихтиёрига 135 мингта хонадон топширилади. 2030 йилгача “Янги Ўзбекистон” массивлари сонини 100 тага етказиш мақсад қилинган, бу эса 250 мингта хонадон дегани.
Дунёнинг илғор компаниялари билан ҳамкорликда “Янги Тошкент” лойиҳаси доирасида 20 минг гектар майдонда 2 миллион аҳоли учун қулай инфратузилма яратилмоқда.
“Бошқа соҳалар қатори қурилиш тармоғида ҳам давр талаби асосида рақамлаштириш жараёни жадал ривожланмоқда. Соҳада 30 дан ортиқ ахборот тизими жорий қилинди. “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида 22 та давлат хизмати рақамлаштирилгани натижасида ортиқча қоғозбозлик ва оворагарчиликларга чек қўйилди. Тендер платформаси жорий этилиши туфайли инсон омилининг аралашувига барҳам берилди, шаффофлик, очиқ рақобат муҳити шакллантирилди”, - деди президент.
Таъкидланишича, 2024 йилда 146 та шаҳарсозлик ҳужжатлари рақамлаштирилди. 2025 йилда ушбу кўрсаткич 180 тага етказилади.
“Ҳар бир қурилган бино – бу бизнинг келажак авлодларга қолдирадиган буюк меросимиз, ҳар бир кўча ва шаҳарчанинг кўринишида сизларнинг қўл изингиз борлигини, инсонлар бахти ва қувончи айнан сизларнинг меҳнатингиз билан боғлиқлигини ҳеч қачон унутманг”, - деди Мирзиёев.
Август ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистонда Қурилиш соҳаси ходимлари куни сифатида нишонланади.
Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по формированию правовых основ градостроительной реновации. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.04.2025
Шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асослари: Мирзиёев тақдимот билан танишди
Янгиликлар лентаси
0