Келаси йили Тошкент, Бухоро ва Урганчда янги аэропортлар қурилиши бошланади

© Пресс-служба "Uzbekistan Airports"Привокзальная площадь терминала внутренних авиалиний открыта после реконструкции.
Привокзальная площадь терминала внутренних авиалиний открыта после реконструкции. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.08.2025
Oбуна бўлиш
Ички ҳаво йўловчи ташишлар ҳажмини камида 1,5 бараварга кўпайтириш ҳам режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 8 авг – Sputnik. 2026 йилда Тошкент, Бухоро ва Урганч шаҳарларида янги аэропортлар қурилишини бошлаш режалаштирилмоқда. Бу Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026−2028 йилларга мўлжалланган фискал стратегиясидан маълум бўлди.
Ҳужжатда келтирилишича, келаси йил Тошкент, Бухоро ва Урганч шаҳарларида янги халқаро аэропортлар қуриш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга киришиш кўзда тутилган.
Қолаверса, ҳукумат ички ҳаво йўловчи ташишлар ҳажмини камида 1,5 бараварга кўпайтириш ва авиация хизматлари бозорида рақобатли муҳит яратиш мақсадида камида 6 та халқаро авиакомпанияни жалб этишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида янги аэропорт қурилиши маълум бўлганди. Уни 2030 йилгача ишга тушириш режалаштирилмоқда. Биринчи босқичда аэропорт йилига 20 млн йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади. Ҳозир инвесторларнинг таклифлари кўриб чиқилмоқда.
Аэропорт Сариосиё возобновил работу спустя 30 лет  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2025
Сариосиё аэропорти 30 йилдан сўнг фаолиятини тиклади
Янгиликлар лентаси
0