Ўзбекистонда 1 августдан нималар ўзгаради?

© PrintFiles.ruкалендарь с 1 августа
календарь с 1 августа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2025
Oбуна бўлиш
Иш ҳақи ва стипендиялар оширилади, чиқинди хизматларидан қарздор абонентларнинг электр энергияси тўловига чеклов ўрнатилади – батафсил Sputnik мақоласида.
ТОШКЕНТ, 29 июл – Sputnik. Ўзбекистон қонунчилигида 2025 йил 1 августдан бир қатор ўзгариш ва янгиликлар кучга киради.
Иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 271 000 сўм, базавий ҳисоблаш миқдори – 412 000 сўм этиб белгиланди.
Шу билан бирга йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарималар миқдори ҳам ошади, эндиликда ҳайдовчилар учун энг кам жарима миқдори 206 000 сўм, энг кўп миқдори эса 20 600 000 сўм (Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар бундай воситаларни бошқарганлиги учун) бўлади.
Чиқинди хизматларидан қарздор абонентларнинг электр энергияси тўловига чеклов ўрнатилади
Қарздорлик бартараф этилиши билан чеклов автоматик тарзда ечилади.
Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ўз телеграм-каналида эълон қилиб, ушбу соҳа билан боғлиқ саволлар бўйича агентликнинг 1205 қисқа рақамига мурожаат қилиш мумкинлигини айтиб ўтган.
Давлат органлари ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинади
Шунингдек, имкониятдан келиб чиққан ҳолда давлат ташкилотлари ҳудудида спорт зоналари ташкил этилади. Ходимлар ўртасида тана вазни индекси ўлчаб борилиб, ҳар бир ходим бўйича маълумотлар махсус платформага киритилади, ҳамда ҳар иш кунининг муайян вақтларида жисмоний тарбия ва ҳаракат фаоллиги бўйича тадбирлар ўтказиб борилади.
Барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади
Ходимларга ишига қараб ойлик устама ва қўшимча бонус берилади, лекин ўзига юклатилган вазифани бажара олмаганларга чора кўрилади.
Мўғулистондан майда шохли молларни импорт қилувчиларга имтиёзлар берилади
2027 йил 31 декабрга қадар Мўғулистондан майда шохли молларни Ўзбекистонга импорт қилишда тадбиркорлик субъектларига ҳаво транспортида ташиш харажатларининг 50 фоизи Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилиб, ҚҚС тўлаш муддатини фоизлар ҳисобланмаган ҳолда тўлов таъминотисиз кечиктириб тўлаш имконияти берилади
Давлат хизматларига қабул қилишда янги тартиб жорий этилади
Республика, ҳудудий ва туман даражасидаги ташкилотлардаги бошқарув ва ёрдамчи лавозимларга танловлар фақат Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона портали орқали ўтказилади.
Тест синовлари махсус модуль орқали жиҳозланган хоналарда ёки масофавий онлайн прокторинг тизимида ўтказилади.
Ер қаъридан фойдаланиш қоидаларини бузганлар ҳақида хабар берганларга пул мукофоти тўланади
Ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фото ва видео материалларни юборган шахсларга қуйидагилар тўланади:
кенг очиқ майдонда фойдали қазилмаларни ноқонуний қазиб олганлик ёки ташиганлик учун - БҲМнинг 1 баравари миқдорида;
фойдали қазилмаларни қазиб олиш, минерал хомашёни қайта ишлаш соҳасидаги бошқа ҳуқуқбузарликлар учун ҳуқуқбузардан ундирилган жарима суммасининг 5 фоизи.
Ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринларини захиралаш тизими жорий этилади
Бунда ташкилотлар иш ўринларини захиралашни электрон реестр маълумотлари орқали ўзлари жойлашган ҳудуддаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг жисмоний ҳолати ва имкониятлари ҳамда малака даражасидан келиб чиқиб амалга оширади.
Айрим оилаларга боғча учун тўлов компенсация қилинади
Айрим тоифадаги оилалар фарзандларини қабул қилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ушбу болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг 40 фоизи Давлат бюджетидан қоплаб берилади.
Хусусий ОТМга қабул қилинганлик тўғрисидаги буйруқ HEMIS тизимига жойланади
Нодавлат олий таълим муассасалари шахсларни ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг НEMIS ягона ахборот тизимида янги ўқув йилининг 1 октябридан кечиктирмаган ҳолда рўйхатдан ўтказади.
Озиқ-овқат маҳсулотлари учун техник регламентлар ва стандартлар мажбурийлиги бекор қилинади
Кодекс Алиментариус стандартлари асосида энг устувор озиқ-овқат маҳсулотларига тегишли санитария қоидалари тасдиқланади. Айрим товарлар санитария-эпидемиология, давлат ветеринария хизмати, ўсимликлар карантини, техник тартибга солиш назоратидаги рўйхатлардан чиқариб ташланади.
Портловчи моддалар билан ишлаш учун лицензиялаш тартиби ўзгаради
Портловчи ва заҳарли моддалар билан боғлиқ фаолият учун лицензия беришда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси билан келишиш тартиби бекор қилиниб, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишиш тартиби жорий этилади.
Джамшид Кучкаров на Втором Евразийском конгрессе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2025
Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар оширилади — Жамшид Қўчқоров
Янгиликлар лентаси
0