https://sputniknews.uz/20250603/ish-haqi-pensiya-nafaqa-stipendiyalar-jamshid-qochqorov-49679969.html
Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар оширилади — Жамшид Қўчқоров
Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар оширилади — Жамшид Қўчқоров
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар 10 фоизга оширилади. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтаётган мажлисда маълум қилди.
2025-06-03T11:38+0500
2025-06-03T11:38+0500
2025-06-03T11:43+0500
жамият
ўзбекистон
маош
стипендия
нафақа
жамшид қўчқоров
олий мажлис қонунчилик палатаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/02/21617981_0:0:3641:2048_1920x0_80_0_0_9416bf12ff2c0a8b94c16114c903e7b6.jpg
TOШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар 10 фоизга оширилади. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтаётган мажлисда маълум қилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Давлат буджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари буджетларининг 2024 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқишди. Ҳисоботни Бош вазирининг ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров тақдим этди. Унинг сўзларига кўра, 2024 йилда ялпи ички маҳсулот ҳажми 2023 йилга нисбатан 6,5 фоизга, иқтисодий ўсишнинг асосий драйвери бўлган хизматлар соҳаси 12,9 фоизга, қурилиш соҳаси 8,8 фоизга ҳамда саноат соҳаси 6,8 фоизга ўсган.Шунингдек, мамлакатда йиллик инфляция 9,8 фоизни ташкил этиб, ташқи савдо айланмаси 65,9 млрд долларга етган. 2024 йил учун Давлат буджети даромадлари ўтган йилга нисбатан 118,4 фоизга, Давлат буджети харажатлари қарийб 111,0 фоизга бажарилган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/02/21617981_454:0:3185:2048_1920x0_80_0_0_1f3ee8b114b18f48607863046e7b67bb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар оширилади бош вазир ўринбосари жамшид қўчқоров олий мажлис қонунчилик палатаси o‘zbekiston ish haqi, pensiya, nafaqa va stipendiyalar oshiriladi bosh vazir o‘rinbosari jamshid qo‘chqorov oliy majlis qonunchilik palatasi
ўзбекистон иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар оширилади бош вазир ўринбосари жамшид қўчқоров олий мажлис қонунчилик палатаси o‘zbekiston ish haqi, pensiya, nafaqa va stipendiyalar oshiriladi bosh vazir o‘rinbosari jamshid qo‘chqorov oliy majlis qonunchilik palatasi
Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар оширилади — Жамшид Қўчқоров
11:38 03.06.2025 (янгиланди: 11:43 03.06.2025) Президент иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни 10 фоизга ошириш бўйича фармонга имзо чекди.
TOШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар 10 фоизга оширилади. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтаётган мажлисда маълум қилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Давлат буджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари буджетларининг 2024 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқишди.
Ҳисоботни Бош вазирининг ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров тақдим этди.
“Кеча ҳурматли президентимиз иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни 10 фоизга, яъни инфляцияга нисбатан юқори ошириш бўйича фармонга имзо чекди”, — дея қайд этди Жамшид Қўчқоров.
Унинг сўзларига кўра, 2024 йилда ялпи ички маҳсулот ҳажми 2023 йилга нисбатан 6,5 фоизга, иқтисодий ўсишнинг асосий драйвери бўлган хизматлар соҳаси 12,9 фоизга, қурилиш соҳаси 8,8 фоизга ҳамда саноат соҳаси 6,8 фоизга ўсган.
Шунингдек, мамлакатда йиллик инфляция 9,8 фоизни ташкил этиб, ташқи савдо айланмаси 65,9 млрд долларга етган. 2024 йил учун Давлат буджети даромадлари ўтган йилга нисбатан 118,4 фоизга, Давлат буджети харажатлари қарийб 111,0 фоизга бажарилган.