Андижонда роботлаштирилган технологияларга эга инновацион клиника барпо этилади

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишРобот-дезинфектор, архивное фото
Робот-дезинфектор, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2025
Oбуна бўлиш
Робот-технологияларни Германия, Туркия ва Япониядан олиб келиш кўзда тутилган.
ТОШКЕНТ, 29 июл – Sputnik. Андижонда 40 миллион доллар сармоя эвазига роботлаштирилган технологияларга эга инновацион клиника барпо этиш режалаштирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга Андижон вилоятидаги янги режалар юзасидан ахборот бериш чоғида маълум бўлди.
Қайд этилишича, робот-технологияларни Германия, Туркия ва Япониядан олиб келиш кўзда тутилган.
Ёки элчилар ёрдами билан агрокластер ташкил қилишга Италиядан 20 миллион евро, замонавий агрологистика мажмуаси қуришга Германиядан 25 миллион евро жалб этилиши мўлжалланган. Хонобод шаҳри, Хўжаобод ва Булоқбошида туристик масканлар ташкил қилиш бўйича 30 тадан зиёд ташаббуслар билдирилган.
Маълум қилинишича, вилоятда жами 1,1 миллиард долларлик қўшимча лойиҳалар шакллантирилди, бу 22 мингта иш ўрни яратиш ва экспортни 200 миллион долларга ошириш имконини беради.
Президент лойиҳаларни инвестиция фаоллиги паст бўлган туманларда амалга ошириш зарурлигини таъкидлаб, ишсиз аҳолини банд қилиш, маҳаллаларни хавфсиз ҳудудга айлантириш бўйича кўрсатмалар берди.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью многопрофильного кардиологического центра в городе Шахрисабзе. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.06.2025
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида инновацион клиникалар очилади
Янгиликлар лентаси
0