Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Красноармейск мудофааси бир неча ҳафта ичида қулайди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишСторонники федерализации блокировали базу спецбатальона "Правого сектора" в Днепропетровской области
Сторонники федерализации блокировали базу спецбатальона Правого сектора в Днепропетровской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.07.2025
Oбуна бўлиш
Украина ҳарбий бўлинмалари таъминоти учун муҳим бўлган транспорт чорраҳалари Россия назорати остига ўтиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Красноармейск мудофааси яқин ҳафталар ичида қулаши мумкин, деди британиялик ҳарбий эксперт ва сиёсий таҳлилчи Александр Меркурис ўзининг YouTube каналида.
Унинг сўзларига кўра, Россия Қуролли кучлари турли йўлларни Е50 шоссеси билан боғлайдиган асосий чорраҳалар ва транспорт йўлларига яқинлашмоқда. Бу шаҳарда жойлашган учта Украина ҳарбий бригадасининг тўлиқ қуршаб олиниши хавфини туғдиради.
"Вазият жуда оғир. Биз бир неча кун ёки бир-икки ҳафта ичида мудофаа қулашининг бошланишини кузатаётган бўлишимиз мумкин," - дея таъкидлади эксперт ўз видеоблогида.
Аввалроқ ДХР раҳбари Денис Пушилин асосий жанглар Удачное аҳоли пункти ҳудудида бўлаётганини маълум қилганди.

Донецкдан 66 километр шимоли-ғарбда жойлашган Красноармейск шаҳри Украина Қуролли кучларининг Донбассдаги энг муҳим транспорт марказларидан биридир. Шаҳарни назорат қилиш учун шиддатли жанглар кетмоқда.
Боевая работа артиллерии группировки войск Запад - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия қўшинлари Суми вилоятидаги Варачино қишлоғини озод қилди
Янгиликлар лентаси
0