Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Жазирама кунларда қандай тавсияларга амал қилиш керак?

© Sputnik / Актан ТемиркановЗеленый Ташкент
Зеленый Ташкент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.07.2025
Oбуна бўлиш
“Ўзгидромет” маълумотларига кўра, жорий йилнинг 17-19 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. Бундай об-ҳаво шароитида қандай тавсияларга амал қилиши лозим? Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Экологик дипломатия бўлими бошлиғи Абдуқаюм Тўхтақулов маълумот берди.
“Жазирамада, энг аввало, болалар, кексалар, ҳомиладор аёллар ва сурункали касалликлардан азият чекаётган беморлар ўз соғлиғига янада эътиборли бўлишлари зарур. Чунки бундай иссиқ ҳаво туфайли организмнинг терморегуляция тизимига юклама тушади”, - дейди Абдуқаюм Тўхтақулов.
Бу эса мавжуд сурункали касалликлар зўрайиши ёки иссиқлик билан боғлиқ хасталиклар, хусусан, организмнинг умумий ҳолсизланиши ва ҳаёт учун хавфли бўлган офтоб уришига сабаб бўлиши мумкин.
Жазирама, айниқса, юрак-қон томир тизимига салбий таъсир кўрсатади. Бундай пайтда инсоннинг юрак уриши тезлашиб, қон босими кўтарилади. Шунингдек, организм ҳароратни меъёрда сақлаш учун кўпроқ энергия сарфлайди. Оқибатда инсон кучли терлайди. Бу эса тананинг сувсизланиш хавфини янада оширади. Шу сабабли иссиқ ҳавода бир қанча эҳтиёт чораларини кўриш тавсия этилади.
Аввало, куннинг энг иссиқ вақти — соат 12:00 дан 16:00 гача имкон қадар ёпиқ бинолар ёки салқин жойларда бўлиш лозим. Бу вақтда қуёш нурлари энг кучли бўлиб, тананинг қизиб кетиши ва офтоб уриш хавфи юқори бўлади. Агар кўчага чиқиш зарурати туғилса, соя жойларда юриш, соябондан фойдаланиш ва фаолликни куннинг салқинроқ пайтлари — эрталаб ёки кечқурунга режалаштириш мақсадга мувофиқ.
Шунингдек, уй шароитида салқинликни таъминлаш ҳам жуда муҳим. Масалан, кундузи қуёш тушадиган томондаги деразаларни ёпиқ ҳолда сақлаш, кечаси ҳаво салқинлаганда деразаларни очиб, хоналарни шамоллатиш, куннинг энг иссиқ вақтларида печь, кир ювиш машинаси, қуритгич каби ўзидан иссиқлик чиқарувчи маиший техникалардан фойдаланишни чеклаш керак.
Жазирамада тўғри кийим танлаш ҳам муҳим. Енгил, кенг бичимли, ҳавони яхши ўтказадиган табиий матолардан (пахта, ипак) тикилган либосларни кийиш тавсия этилади. Аксинча, синтетик кийимлардан сақланиш лозим. Имкон қадар оч рангли уст-бошларни танлаш мақсадга мувофиқ. Чунки улар қуёш нурини яхшироқ қайтаради.
Кўчага чиққанда кенг соябонли бош кийим кийиш ва қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак тақиш шарт. Бошни эса қуёш нуридан асраш зарур. Чунки бош миянинг қизиб кетиши иссиқ уришига олиб келиши мумкин.
Кун давомида тез-тез салқин душ ёки ванна қабул қилиш ҳам тана ҳароратини пасайтиришга ёрдам беради. Аммо жуда совуқ сувдан фойдаланмаслик керак. Сабаби ҳароратнинг кескин ўзгариши организм учун стресс бўлиши, ҳатто, пневмонияга олиб келиши мумкин. Хона ҳароратидаги ёки бироз салқин сув энг мақбул вариантдир.
Шунингдек, терига, айниқса, бош ва бўйин соҳаларига ҳўл сочиқ ёки латта қўйиш ҳам организмни самарали совитади.
Қолаверса, иссиқда оғир жисмоний меҳнат ёки спорт билан шуғулланиш сувсизланиш, силла қуриши ва офтоб уриш хавфини сезиларли даражада оширади. Бундай шароитда юрак-қон томир тизимига тушадиган юк ортади, бу эса тайёргарлиги бўлмаган одамларда юрак хуружи ёки инсульт хавфини юзага келтиради.
Спорт билан кондиционерли ёпиқ иншоотларда шуғулланган афзал. Машғулот пайтида организмга қулоқ солиш, тез-тез дам олиш, етарли миқдорда суюқлик ичиш зарур. Бош айланиши, кўнгил айниши ёки кучли ҳолсизлик каби белгилар пайдо бўлса, машғулотни дарҳол тўхтатиш керак.
Сурункали хасталиклари (гипертония, юрак касалликлари, семизлик) бор инсонлар иссиқда жисмоний фаоллик билан шуғулланишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашишлари лозим.
Скорая помощь в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2025
Жазирама кунларда “103” хизматига қанча бемор мурожаат қилди — ССВ жавоби
Янгиликлар лентаси
0