Жазирама кунларда “103” хизматига қанча бемор мурожаат қилди — ССВ жавоби

© Sputnik / Бахром ХатамовСкорая помощь в Ташкенте
Скорая помощь в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2025
Oбуна бўлиш
Республика тез тиббий ёрдам маркази: аномал иссиқда эҳтиёт чораларини кўриш тўғрисида берилган тавсиялар туфайли чақириқлар сони камайган.
TOШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Жазирама об-ҳаво шароитида “103” хизматига 247 минг 459 та чақириқ келиб тушди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Гидрометеорология хизмати маълумотларига кўра, 2-5 июль кунлари Ўзбекистонга жанубдан жуда иссиқ об-ҳаво оқимлари кириб келиши натижасида аномал иссиқ кузатилди.
Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуровнинг сўзларига кўра, бундай пайтда, энг аввало, сурункали касаллиги бўлган, диспансер назоратида турувчи беморлар, ёш болалар, ҳомиладор аёллар ва кексалар саломатлигига алоҳида эътибор талаб этилади.
“Ўтган ҳафтада, яъни аномал иссиқ кузатилган даврда республика бўйича тез тиббий ёрдам хизматига жами 247 минг 459 та чақириқ келиб тушди. Уларнинг 172 минг 676 тасини шошилинч кўрсатма, 65 минг 163 тасини эса сурункали касалликлар билан боғлиқ мурожаатлар ташкил этди”, — дея қайд этди Абдувоитжон Гафуров.
Айтилишича, интернет орқали фуқароларга аномал иссиқ ҳаво шароитида эҳтиёт чораларини кўриш тўғрисида берилган тавсиялар туфайли чақириқлар сони 24-29 июньга нисбатан 1,2 фоизга камайди.
Хабарда вазирлик зарурат бўлмаса, аҳолидан жазирама пайти ташқарига чиқмасликни тавсия этди. Шунингдек, тез-тез суюқлик ичиш, имкон қадар ёғли, дудланган таомлар тановул қилмаслик, аксинча, кўпроқ мева ва сабзавотлар истеъмол қилиш қайд этилди.
Янгиликлар лентаси
0