Ўзбекистон ва Кувайт туризм соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

© ИА "Дунё"В Эль-Кувейте прошел узбекско-кувейтский туристический форум
В Эль-Кувейте прошел узбекско-кувейтский туристический форум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.07.2025
Oбуна бўлиш
Музокаралар давомида ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари белгилаб олинди ва кувайтлик туроператорлар учун Ўзбекистонга инфо-тур ташкил этишга келишиб олинди.
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Ал-Кувайт шаҳрида Ўзбекистон – Кувайт туризм форуми бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА.
"Ўзбекистон – Ипак йўли дурдонаси" шиори остида ташкил этилган анжуманда икки мамлакатнинг етакчи сайёҳлик компаниялари ва инвесторлари иштирок этди.
Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиевнинг таъкидлашича, асрлар давомида тарихий Ипак йўли юраги бўлиб келган Ўзбекистон бугунги кунда маданий ва табиий хилма-хиллик, ноёб археологик ёдгорликлари, шунингдек инфратузилма ва сайёҳлик хизматини ривожлантиришга йўналтирилган салмоқли сармоя туфайли минтақадаги энг жозибадор манзилга айланган.
“2024 йил мамлакатимизга 10 миллиондан зиёд хорижий сайёҳ ташриф буюрди, соҳа даромади 3,5 миллиард доллардан ошди. 2030 йилгача йиллик сайёҳлар сонини 15 миллионга етказиш режамиз бор”, - деди Умид Шодиев.
Кувайт фуқаролари учун 2025 йил июнь ойидан бошлаб 30 кунгача визасиз тартиб жорий этилгани таъкидланди. Шу боис ушбу мамлакат туризм муассасалари билан ҳамкорлик кўламини кенгайтиришнинг муҳимлиги қайд этилди.
Ўзбекистон элчиси Аюбхон Юнусов 31 йиллик икки томонлама муносабат сўнгги йилларда сезиларли даражада ривожланганига гувоҳ бўлгани, конструктив мулоқот орқали алоқалар янги босқичга чиқаётганини таъкидлади.
Кувайт ахборот ва туризм вазири ўринбосари Усама Ҳамад Ал-Маҳиёл Ўзбекистон қадимий тарихи, бой маданий ва цивилизация мероси, шунингдек гўзал табиати, ранг-баранг шарқона таомлари билан истиқболли сайёҳлик маскани сифатида машҳурлигини таъкидлади.
Ўзбекистон туризм элчиси, кувайтлик машҳур блогер Абдулкарим ал-Ҳиндал "Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти – Кўрфаз араб давлатлари нигоҳида" мавзусида маъруза қилди. У ўз чиқишида, Қўқон, Самарқанд, Бухоро ва Тошкент шаҳарларининг сайёҳлик салоҳияти, бой тарихий мероси, миллий таомлар, меҳмондўст ўзбек халқи ва ушбу ҳудудларда сайёҳлар учун яратилган қулайликлар ҳақида тўхталди.
Форум доирасида Ўзбекистон Туризм қўмитаси томонидан мамлакатнинг туристик салоҳиятига доир ҳамда "Jazeera" авиакомпаниясининг Тошкент, Самарқанд, Наманган ва Фарғона шаҳарларига амалга оширилган авиарейслари бўйича тақдимот ўтказилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Кувайт туристик компаниялари ўртасида В2В шаклида учрашувлар ташкил этилди. Музокаралар давомида ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари белгилаб олинди ва кувайтлик туроператорлар учун Ўзбекистонга инфо-тур ташкил этишга келишиб олинди.
Шавкат Мирзиёев и Эмир Государства Кувейт Шейх Мишааль ас-Сабах провели встречу в узком составе и переговоры с участием членов официальных делегаций. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.02.2025
Ўзбекистон Кувайтда савдо уйи очади — тафсилотлар
Янгиликлар лентаси
0