https://sputniknews.uz/20250707/ozbekiston-xitoy-tarix-manba-kelishuv-50384694.html
Ўзбекистон ва Хитой тарихга оид манбаларни биргаликда ўрганишга келишиб олди
Ўзбекистон ва Хитой тарихга оид манбаларни биргаликда ўрганишга келишиб олди
Sputnik Ўзбекистон
Қадимги хитой тилидаги тарихий манбаларни ўқий оладиган мутахассислар тайёрланади. 07.07.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-07-07T13:00+0500
2025-07-07T13:00+0500
2025-07-07T13:00+0500
жамият
ўзбекистон
хитой
ўзбекистон фанлар академияси
олимлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/09/46038394_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_b4afbda5a4f087f6cbea2af61a56adfe.png
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Фанлар академиясининг тарих институти, Хитойнинг Шинжон Ижтимоий фанлар академияси ва академиянинг Марказий Осиё институти ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди.Келишувга кўра, Хитойдаги архив, музей ва кутубхоналарда сақланаётган, Ўзбекистон тарихига оид ҳамда Ўзбекистонда сақланаётган Хитой тарихига оид манбалар биргаликда ўрганилади. Шунингдек, қадимги хитой тилидаги тарихий манбаларни ўқий оладиган мутахассисларни тайёрлаш ҳам кўзда тутилган.Имзоланган келишувга кўра, ишчи гуруҳ тузилди. Тарих институти томонидан ишчи гуруҳ раҳбари, Тарих фанлари доктори Дилноза Жамолова Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилишича, эндиликда йўл харитаси тайёрланади.Қуйидагилар амалга оширилади:Ўзбекистон Хитой билан Марказий Осиё тадқиқот маркази очадиЎзбекистон ва Хитой иссиқхоналар учун “ақлли” плёнка ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда
https://sputniknews.uz/20250618/markaziy-osiyo-xitoy-abadiy-dostlik-50001474.html
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/09/46038394_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_c20bc040a1de87c3fdfd3409e54fead2.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, хитой, ўзбекистон фанлар академияси , олимлар
жамият, ўзбекистон, хитой, ўзбекистон фанлар академияси , олимлар
Ўзбекистон ва Хитой тарихга оид манбаларни биргаликда ўрганишга келишиб олди
Қадимги хитой тилидаги тарихий манбаларни ўқий оладиган мутахассислар тайёрланади.
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Фанлар академиясининг тарих институти, Хитойнинг Шинжон Ижтимоий фанлар академияси ва академиянинг Марказий Осиё институти ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди.
Келишувга кўра, Хитойдаги архив, музей ва кутубхоналарда сақланаётган, Ўзбекистон тарихига оид ҳамда Ўзбекистонда сақланаётган Хитой тарихига оид манбалар биргаликда ўрганилади. Шунингдек, қадимги хитой тилидаги тарихий манбаларни ўқий оладиган мутахассисларни тайёрлаш ҳам кўзда тутилган.
Имзоланган келишувга кўра, ишчи гуруҳ тузилди. Тарих институти томонидан ишчи гуруҳ раҳбари, Тарих фанлари доктори Дилноза Жамолова
Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилишича, эндиликда йўл харитаси тайёрланади.
“Биз ҳозир биринчи қадамни қўйдик. Йўл харитасида ҳужжатда акс этган масалаларни амалга ошириш бўйича ҳаракатларни бошлаймиз. Хитой томонидан бизга жуда яхши таклифлар билдирилди ва албатта, биз таклифларни қабул қилдик. Улар ўзбек тилини ўрганиш учун Ўзбекистонга хитойлик ёшларни юборишади. Биз эса ёшларни хитой тилини ўрганишлари учун юборамиз”, — деди Дилноза Жамолова.
Қуйидагилар амалга оширилади:
минтақа тарихи ҳақида Хитойда чоп этилган илмий адабиётларни олиш;
ўзбекистонлик тарихчи ёшларнининг Шинжон Ижтимоий фанлар академияси муассасаларида қисқа ва узоқ муддатли ҳамда хитойлик ёшларнинг Тарих институтида малака оширишларини йўлга қўйиш;
биргаликда илмий йиғин ва семинарлар, масофадан мутахассислар маърузларини ташкил этиш;
туркий халқлар, Марказий Осиё халқлари ва Ўзбекистон-Хитой муносабатлари тарихи бўйича қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш.