Ўзбекистон ва Хитой иссиқхоналар учун “ақлли” плёнка ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда

© academy.uzБудет запущено производство "умной" терморегулирующей пленки
Будет запущено производство умной терморегулирующей пленки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2025
Oбуна бўлиш
Синовлар аллақачон Тошкент, Жиззах, Фарғона ва Андижон вилоятларида ўтказилган.
TOШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Ўзбекистон Хитой билан ҳамкорликда ҳароратни мўътадиллаштирувчи “ақлли” плёнка ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда. Бу ҳақда Фанлар академияси матбуот хизмати хабар берди.
Тошкентда Фанлар академияси Материалшунослик институти олимлари томонидан яратилган иссиқхоналар учун ташқи энергиясиз қиздириш ва совутиш имконини берувчи, ҳароратни мўътадиллаштирувчи нано-композит плёнка тақдимоти бўлиб ўтди.
Шунингдек, Материалшунослик институти базасида нано-кукунларнинг қўшма тажриба-саноат ишлаб чиқаришини ташкил этиш бўйича Хитойнинг “Shanghai Daodun S&T Ltd.” компанияси билан келишув имзоланди.
“Фанлар академияси Материалшунослик институти олимлари томонидан дунёда илк бор иссиқхоналар учун мўлжалланган плёнкалар таркибига қўшилувчи, ҳароратни мўътадиллаштириш вазифасини бажарадиган нано-композит заррачалар синтез қилинди”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, нано-заррачалар қуёш нурининг ултрабинафша нурланишини яқин инфрақизил диапазонга айлантиради. Шу билан бирга, бундай фотонларнинг иссиқлик энергияси 17-22°C га тенг бўлади. Натижада, ташқи ҳарорат -3…-7 °C бўлган ҳолатда ҳам иссиқхона ичидаги ҳарорат қўшимча қиздиришсиз +5…+7°C гача сақланади (одатий плёнкаларда бу кўрсаткич 0…+2°C бўлади). Иссиқ кунларда эса иссиқхона ичидаги ҳарорат 5–8°C га пасаяди.
“Инфрақизил диапазондаги фотонлар сони кўпайиши туфайли фотосинтез тезлашади ва ўсимликлар 1,5–2 баравар тез ўсади. Шу билан бирга, энергия сарфи 60% дан ортиқ камаяди, ҳосилдорлик 35–50% га ортади, суғориш учун сув тежалиши 30% ни ташкил этади, агар гидрогеллар қўлланилса, бу кўрсаткич 90% гача етади. Плёнканинг мустаҳкамлиги 3 баравар ошади”, — дея аниқлик киритилган хабарда.
Синовлар Тошкент, Жиззах, Фарғона ва Андижон вилоятларида ўтказилган.
Ҳозирда Шанхай Қишлоқ хўжалиги академияси томонидан Хитойнинг турли тупроқ-иқлим шароитида кенг кўламли синовлар олиб борилмоқда.

“Shanghai Daedon Science and Technology Ltd." компанияси билан Ўзбекистонда Материалшунослик институти базасида нано-кукунларни қўшма тажриба-саноат ишлаб чиқаришини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. Тажриба-саноат ишлаб чиқаришни ривожлантириш режасига кўра, 2025 йилда 1 тонна, 2026 йилда эса 10 тонна нано заррачалар ишлаб чиқарилади”, — дейилади матбуот хабарида.

© academy.uzБудет запущено производство "умной" терморегулирующей пленки
Будет запущено производство умной терморегулирующей пленки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2025
Будет запущено производство "умной" терморегулирующей пленки
Ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 2 000 тоннага етказиш учун нано-порошоклар ишлаб чиқариш заводи қурилади. Мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича компания билан ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланди.
Материалшунослик институтига кўра, ўтган йилнинг март ойида "Shanghai Daedon Science and Technology Ltd." корхонаси ва институт ўртасида илмий-технологик ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланган. Келишувда Материалшунослик институтида яратилган нанокомпозит кукунларини ишлаб чиқариш технологияси бўйича Ўзбекистонда қўшма корхона ташкил этиш белгиланган.
Хитой томони нанокукунлардан композит плёнка ишлаб чиқариш, Хитой ҳудудида иссиқхоналарда синовлардан ўтказиш, синов натижаларини Материалшунослик институти олимлари билан бирга мухокама қилиш вазифаларини ўз зиммасига олган.
Келишуда Шанхайда Функционал материаллар материалшунослиги бўйича илмий-тадқиқот институти ташкил этилиши, Хитой томони институтни жиҳозлаш, кадрлар сараловини ўтказиш ва якуний маҳсулотларни Хитой ва дунёнинг бошқа мамлакатларида илгари суриш вазифаларини зиммасига олган. Ўзбекистон томони эса юқори малакали кадрлар тайёрлаш, наноўлчамли композит материалларининг намуналарини тайёрлайди.
Янгиликлар лентаси
0