Марказий Осиё ва Хитой абадий дўстликка қандай эришмоқчи — тафсилотлар

© Sputnik / Сергей Бобылев / Медиабанкка ўтишПрезидент Владимир Путин прибыл в Китай с официальным визитом
Президент Владимир Путин прибыл в Китай с официальным визитом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.06.2025
Oбуна бўлиш
Томонлар Марказий Осиё ва Хитойнинг ягона тақдири учун янада яқин ҳамжамиятни биргаликда яратиш истагини тасдиқлашди.
TOШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Куни кеча бўлиб ўтган учрашув якунида давлат раҳбарлари Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Хитой ўртасида Абадий яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома ҳамда "Марказий Осиё - Хитой" иккинчи саммитининг Остона декларациясини имзолашди.
Остона шаҳрида бўлиб ўтган "Марказий Осиё - Хитой" иккинчи саммити якунида давлат раҳбарлари томонидан қатор ҳужжатлар имзоланди ва қабул қилинди. Шартномани имзолаш чоғида томонлар Марказий Осиё ва Хитойнинг ягона тақдири учун янада яқинроқ ҳамжамиятни биргаликда яратиш истагини тасдиқлашди.
“Томонлар халқаро ҳуқуқнинг умумеътироф этилган принциплари ва нормаларига мувофиқ суверенитет ва ҳудудий яхлитликни ўзаро ҳурмат қилиш, ўзаро тажовуз қилмаслик, ички ишларга аралашмаслик, тенглик, ўзаро манфаатдорлик ва тинч-тотув яшаш принципларига асосланган узоқ муддатли ва мустаҳкам стратегик шериклик муносабатларини ҳар томонлама ривожлантирмоқда”, — дейилади "Синхуа" ахборот агентлиги томонидан эълон қилинган ҳужжат матнида.
Томонлар, шунингдек, ўзаро куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, низоларни тинч йўл билан ҳал этишни тасдиқлашди. Улар ўзаро ишонч ва стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш, миллий воқеликка мос ривожланиш йўллари ва моделларини танлашда бир-бирини қўллаб-қувватлаш ниятида.
Ҳужжат, жумладан, ўзаро куч ишлатмаслик ва низоларни тинч йўл билан ҳал қилишни, шунингдек, бошқа томонларга қарши қаратилган блокларда иштирок этмасликни назарда тутади.
Марказий Осиё мамлакатлари ва Хитой ўртасидаги муносабатлар, томонларни қизиқтирган глобал ва минтақавий масалалар бўйича мунтазам фикр алмашиш ва позицияларни мувофиқлаштириш учун сиёсий маслаҳатлашувлар, барча даражадаги учрашувлар ўтказишга катта аҳамият берилмоқда.
Шартнома иштирокчилари бир қатор соҳаларда ҳамкорликни тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик тамойиллари асосида ривожлантиришга тайёр эканликларини ҳужжат билан мустаҳкамлашди.
Йўналишлар:
савдо, иқтисодиёт, инвестициялар;
инфратузилмавий ўзаро боғлиқлик;
муҳандислик, энергетика, жумладан, гидроэнергетика, қайта тикланувчи энергия манбалари;
транспорт, фойдали қазилмалар;
қишлоқ хўжалиги, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
қайта ишлаш саноати;
фан-техника ва бошқа.
Шартномага мувофиқ, томонлар маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва тиббий хизмат, туризм, спорт, оммавий ахборот воситалари, шунингдек, ўзаро манфаатли бошқа соҳаларда алмашинув ва ҳамкорликни ривожлантириш учун зарур чораларни кўради.
Бундан ташқари, мамлакатлар мудофаа саноатида ҳамкорлик қилади, терроризм, экстремизм ва жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши биргаликда курашади.
Шу билан бирга, улар БМТ ва ўзлари аъзо бўлган бошқа кўп томонлама ташкилотлар ва механизмлар доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаши, глобал ва минтақавий тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш учун саъй-ҳаракатларни амалга ошириши лозим.
Олти давлат раҳбарлари томонидан имзоланган Остона декларациясида асосий манфаатларни ҳимоя қилишда ўзаро тушуниш, ҳурмат ва қўллаб-қувватлаш мажбурияти белгиланган.
Ҳужжатда қайд этилишича, Хитой Марказий Осиё давлатларининг тараққиёт йўлини, уларнинг давлат мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини, олиб бораётган ихтиёри ўзида бўлган, мустақил ташқи ва ички сиёсатини қатъий қўллаб-қувватлайди.
Ўз навбатида, Марказий Осиё давлатлари ягона Хитой тамойилига содиқлигини тасдиқлайди, "Тайвань мустақиллиги"нинг ҳар қандай кўринишига қарши чиқади ва ХХР ҳукуматининг мамлакатни бирлаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини қатъий қўллаб-қувватлайди.
Томонлар шунингдек:
БМТ Бош Ассамблеясининг "Адолатли тинчлик, тотувлик ва тараққиёт йўлида жаҳон ҳамжиҳатлиги тўғрисида"ги резолюциясига ҳаммуаллифлик қилишга келишиб олишди;
БМТ Бош Ассамблеясининг қатор резолюцияларини, шу жумладан Ўзбекистон ташаббуси билан қабул қилинган, Марказий Осиё мамлакатларининг экологик муаммоларни ҳал этиш ва гиёҳванд моддаларга қарши курашда ҳамкорлик қилишини назарда тутувчи ҳужжатларни олқишлашди.
"Марказий Осиё - Хитой" иккинчи саммитидан бошлаб ҳар икки йилда бир марта тематик йилларни ўтказиш, 2025-2026 йилларни "Марказий Осиё - Хитой ҳамкорлигини юқори даражада ривожлантириш йиллари" деб эълон қилишга келишиб олинди.
Қайд этилишича, 2027 йилда "Марказий Осиё - Хитой" учинчи саммити ХХРда ўтказилади.
В Астане состоялись переговоры Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева и Председателя Китайской Народной Республики Си Цзиньпина.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2025
Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпин билан учрашди — муҳокама этилган масалалар
Янгиликлар лентаси
0