Ўзбекистон ёш тадқиқотчиларни бағрикенглик ва бирдамлик ғояларини тарғиб қилишга чақирди

© Международная исламская академия УзбекистанаУченые из Узбекистана и Малайзии совместно изучают вклад мусульманского мира в науку и технологии
Ученые из Узбекистана и Малайзии совместно изучают вклад мусульманского мира в науку и технологии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.07.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Малайзияда ўтказилган илмий-амалий семинарда иштирок этди.
TOШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Ўзбекистон ёш тадқиқотчиларни бағрикенглик ва бирдамлик ғояларини кенг тарғиб қилишга чақирди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.
Малайзиянинг Ислом цивилизацияси институтида Ўзбекистон томони билан ҳамкорликда "Донишмандлик кўприги: Мусулмон оламининг илм, фалсафа ва силсилага қўшган ҳиссаси" номли бешинчи илмий-амалий семинар ташкил этилди.
Икки кун давом этган семинар "Сиёсий фанлар, сиёсий фалсафа ва ахлоқий бошқарув" ва "Математика, астрономия ва тиббий инновациялардаги инқилобий янгиликлар" каби сессияларни ўз ичига олди. Унда 50 нафарга яқин ислом дунёси олимлари ўзларининг 27 та тадқиқоти билан иштирок этди.

"Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори Музаффар Комилов ёш тадқиқотчиларни илм орқали жамиятда бағрикенглик ва бирдамлик ғояларини кенг тарғиб қилишга ва бу борадаги икки томонлама олимлар ва тадқиқотлар алмашинувларини кенгайтиришга чақирди", — дейилади хабарда.

Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоевнинг қайд этишича, аждодларнинг бой илмий меросини биргаликда ўрганиш ва тарихни ёш авлодларга етказиш Янги Ўзбекистон ва Учинчи Ренессансни қуриш йўлидаги муҳим қадамдир.
Малайзиянинг Ислом ҳадлари (цивилизацияси) институти директори Фариза Шам ўз сўзида мумтоз ислом қўлёзмаларида қайд этилган назариялар, тамойиллар ва билимлар бугунги авлод томонидан қайтадан кашф этилиши ва чуқур ўрганилишига умид билдирди.
“Бу бизнинг интеллектуал меросимизни асраб-авайлаш ва унинг мусулмон умматига фойда келтиришда давом этишига ёрдам беради. Семинар натижалари икки мамлакат институтлари ўртасида ўзаро манфаатли тадқиқот ишларини яратилишига, китоблар ва мақолалар чоп этилишига, шунингдек Малайзия ва Ўзбекистон ўртасидаги ходимлар ва талабалар алмашинуви дастурлари орқали академик алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади”, — дея қайд этди Фариза Шам.
Маълумот учун, ислом цивилизацияси олимлари бой илмий меросини ўрганишга қаратилган ушбу қўшма тадқиқот платформаси 2020 йилда ташкил этилган. Унинг тўртинчи семинари 2024 йилда Тошкентда бўлиб ўтган эди.
Имом Бухорийнинг илмий сафарлари харитаси яратилади
В Куала-Лумпуре поддержан мегапроект Президента Узбекистана и предоставлен доступ к 100 тысячам уникальных книг - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.02.2025
Илмий ҳамкорлик: Ўзбекистон Малайзияда қандай таклифларни илгари сурди?
Янгиликлар лентаси
0