Илмий ҳамкорлик: Ўзбекистон Малайзияда қандай таклифларни илгари сурди?

© ИА "Дунё"В Куала-Лумпуре поддержан мегапроект Президента Узбекистана и предоставлен доступ к 100 тысячам уникальных книг
В Куала-Лумпуре поддержан мегапроект Президента Узбекистана и предоставлен доступ к 100 тысячам уникальных книг - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.02.2025
Oбуна бўлиш
Икки мамлакат вакиллари ўртасида бўлиб ўтган халқаро давра суҳбатида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
TOШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Ўзбекистон Малайзияда илмий, таълим ва маданий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор ташаббусларни илгари сурди, дея хабар берди “Дунё” АА.
Малайзия Ислом санъати музейида "Маданий мерос: Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги кўприк" мавзусидаги халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди. Мазкур тадбир икки томонлама маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ва ислом цивилизациясини ўрганишда илмий ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган.
Тадбирда қуйидагилар иштирок этди:
Малайзиянинг "Ал-Бухорий" жамғармаси;
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Исломни англаш институти;
Ислом маданияти институти;
Ислом тафаккури ва цивилизацияси халқаро институти;
Ислом фанлари университети;
Халқаро ислом университети ҳамда бошқа етакчи таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари.
Тадбирда Малайзия илмий жамоатчилигига Ўзбекистон президентининг "Малайзия ислом санъати музейи" китоб-альбомига ёзган сўзбошиси тақдим этилди.
“Ислом цивилизацияси маркази тақдимоти билан танишган давра суҳбати иштирокчилари президентнинг ушбу марказни ташкил этиш ташаббусини юқори баҳоладилар. Олимлар мазкур лойиҳа ёшларни маърифатпарварлик руҳида тарбиялаш ва тинчликсевар ислом қадриятларини тарғиб қилишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, тадбир доирасида махсус декларация ҳам қабул қилинди.
“Бу Шавкат Мирзиёевнинг Ислом цивилизацияси марказида халқаро олимлар ва тадқиқотчиларнинг ишлаши учун қулай шарт-шароитлар яратиш тўғрисидаги ташаббусини қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилди. Ушбу муҳим қадам ислом мероси йўналишидаги етакчи мутахассислар билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, Марказ музейини бойитиш, шунингдек, Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти ўртасидаги илмий ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган”, — дея қайд этилган хабарда.
Малайзиянинг Халқаро ислом тафаккури ва цивилизацияси институти Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий номидаги халқаро илмий-тадқиқот марказлари билан ўзаро англашув меморандумини имзолади.
Давра суҳбатининг асосий қарорларидан бири икки мамлакатнинг ислом цивилизациясини ўрганишга ихтисослашган етакчи тадқиқотчилари ва экспертларини бирлаштирадиган қўшма Ўзбекистон-Малайзия илмий жамиятини ташкил этиш бўлди. Ташкилотга Ўзбекистон томонидан Ислом цивилизацияси маркази, Малайзия томонидан эса Ислом тафаккури ва цивилизацияси халқаро институти раҳбарлик қилади.
“Экспертлар кенгашининг биринчи йиғилиши Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг расмий очилиши арафасида бўлиб ўтади”, — дейилади хабарда.
Жамиятнинг координаторлари этиб Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов ва Халқаро ислом тафаккури ва цивилизацияси институти директори – доктор Абдулазиз Бергут сайланди.
“Ўзбекистон президентининг ислом маданиятини асраб-авайлаш ва буюк алломалар меросини ўрганишга қўшган ҳиссасини қўллаб-қувватлаш мақсадида Малайзия томони ўзбекистонлик тадқиқотчиларга 100 мингдан ортиқ қўлёзма ва нодир нашрлардан электрон фойдаланиш имконини берувчи махсус сертификат тақдим этди”, — дея қайд этилган хабарда.
Малайзия Ислом тафаккури ва цивилизацияси халқаро институти кутубхонасининг сертификати ва рақамли калити Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директорига тантанали равишда топширилди.
Ўзбекистон томони қуйидаги ташаббусларни илгари сурди:
Малайзия Ислом тафаккури ва цивилизацияси институти ҳамда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, шунингдек, Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий номидаги халқаро марказлар ўртасида радикализмнинг олдини олиш бўйича махсус дастур доирасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш таклиф этилди.
Маданият соҳасидаги ташаббуслар Малайзия Ислом санъати музейида Ўзбекистоннинг тарихий ёдгорликлари ва топилмаларига бағишланган фотокўргазма ташкил этишни, шунингдек, мамлакатнинг тарихий-маданий мероси билан танишиш мақсадида Малайзиянинг диний ва таълим ташкилотлари вакиллари, журналистлар ва жамоат арбоблари учун Ўзбекистон бўйлаб медиатур ўтказишни ўз ичига олади.
Таълим соҳасида малайзиялик олимларни Имом Бухорий ва Имом Мотуридий номидаги халқаро стипендиялар дастурларига жалб этиш, шунингдек, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Малайзия халқаро ислом университети ўртасида қўшма таълим дастурини ишлаб чиқиш, жумладан, "Visiting Professor" дастури бўйича ўзбекистонлик ўқитувчиларнинг Малайзия олий ўқув юртларида иштирокини таъминлаш таклиф қилинди.
Илмий соҳада Малайзия Ислом маданияти институти ва Имом Бухорий номидаги марказ ўртасида мусулмон олимларининг тиббиёт соҳасидаги илмий меросини ўрганиш ва қайта тиклаш ҳамда Имом Бухорий меросини тадқиқ этиш таклиф этилди.
Бундан ташқари, маънавий-маърифий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида малайзияликларга Ўзбекистондаги Имом Бухорий, Имом Термизий ва Баҳоуддин Нақшбанд билан боғлиқ муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш имконини берувчи "Умра плюс" махсус зиёрат дастурини ишга тушириш таклиф этилди.
 Агентства по борьбе с коррупцией Узбекистана и Малайзии подписали план действий на 2025-2026 годы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.02.2025
Ўзбекистон ва Малайзия “ҳалоллик текшируви” лойиҳасини ишга туширади — тафсилотлар
Янгиликлар лентаси
0