Имом Бухорийнинг илмий сафарлари харитаси яратилади

© Частные архивы музеев и художников“Жизненный путь и наследие Имама аль-Бухари”
“Жизненный путь и наследие Имама аль-Бухари”  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2025
Oбуна бўлиш
Имом Бухорийнинг ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишланган махсус видеофильм тайёрланади.
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. “Имом Бухорий – буюк муҳаддис” медиалойиҳасини ташкил этиш режалаштирилмоқда, дея хабар берди Ислом цивилизацияси маркази ахборот хизмати.
“Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида буюк муҳаддис Имом Бухорийнинг илмий меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида “Имом Бухорий – буюк муҳаддис” номли медиалойиҳа ташкил этиш режалаштирилмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида алломанинг ҳадис илми ривожига қўшган улкан ҳиссаси ҳамда унинг илмий сафарлари ҳақида кенг қамровли маълумот берилади”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, лойиҳанинг асосий йўналишларидан бири – Имом Бухорийнинг илмий сафарлари харитасини яратишдир.

“Бу харита орқали унинг бутун ҳаёти давомида илм излаб қилган сафарлари географик жиҳатдан акс эттирилади, шунингдек, устози ва шогирдлари билан боғлиқ жойлар ҳам тизимли равишда ўрганилади”, — дея аниқлик киритилган хабарда.

Бундан ташқари, Имом Бухорийнинг ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишланган махсус видеофильм тайёрланади. Ушбу фильм орқали буюк муҳаддиснинг илмий ютуқлари, ҳадис илмидаги ўрни ва мероси янада яққол намоён этилади.
Ўзбекистон ва Малайзия Имом Бухорий ҳақида фильм ва сериал суратга олади — тафсилотлар
Тайёрланган контентлар Ислом цивилизацияси маркази экспозициясига киритилиб, ташриф буюрувчилар учун намойиш этилади.
“Имом Бухорий – буюк муҳаддис медиалойиҳаси буюк аллома меросини чуқурроқ ўрганиш ва уни кенг оммага етказиш йўлида муҳим қадам бўлиб, ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган олимнинг бой илмий фаолиятини ёритишга хизмат қилади”, — дейилган хабарда.
Книга - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.03.2025
Леонардо да Винчининг айрим ихтиролари ўзбек олимларининг асарларига асосланган — олим
Янгиликлар лентаси
0