Ўзбекистонда 40 ёшгача бўлган раҳбарлар улуши 65 фоизга ошди

© Sherzod Asadov/TelegramШавкат Мирзиёев поздравил молодое поколение узбекистанцев с Днем молодежи.
Шавкат Мирзиёев поздравил молодое поколение узбекистанцев с Днем молодежи. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2025
Oбуна бўлиш
Мирзиёев Ўзбекистон ёшларини Ёшлар куни билан табриклади.
TOШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Ўзбекистонда 40 ёшгача бўлган раҳбарлар улуши 37 фоиздан 65 фоизга ошди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан учрашуви чоғида маълум қилинди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг Telegram-каналида.
Давлат раҳбари бутун Ўзбекистон ёшларини қутлуғ айём – Ёшлар куни билан самимий муборакбод этди.
Қайд этилишича, сўнгги 7 йилда бошқарув кадрлари таркиби анча ёшариб, 40 ёшгача бўлган раҳбарлар улуши 37 фоиздан 65 фоизга ошди.
© Sherzod Asadov/TelegramШавкат Мирзиёев поздравил молодое поколение узбекистанцев с Днем молодежи.
Шавкат Мирзиёев поздравил молодое поколение узбекистанцев с Днем молодежи. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2025
Шавкат Мирзиёев поздравил молодое поколение узбекистанцев с Днем молодежи.

“Биз Янги Ўзбекистонда “халқ хизматидаги давлат” тамойилини рўёбга чиқаришда сиз каби иқтидорли, жонкуяр ва етакчилик қобилиятига эга ўғил-қизларимизга таянамиз. Шу боис ўтган ойда истиқболли кадрлар тайёрлаш ва уларни давлат бошқарувига жалб этиш бўйича муҳим фармонни имзоладим. Энди Давлат бошқаруви академиясида “Келажак лидерлари” дастури бўйича ҳар йили 100 нафар салоҳиятли ёшлар ўқитилади”, — деди президент.

Бу ёшлар вазир ва ҳокимларга бириктирилади, 2 ой уларнинг ёнида юриб, тажриба орттиради. Бир ойга хорижий стажировкага юборилади.
Дастурни тамомлаган ёшлар раҳбарлик лавозимларига асосий номзод бўлади.
Айтилишича, Бандлик вазирлиги Савдо-саноат палатаси Миллий банк билан бирга олийгоҳ, техникум, касбий таълим битирувчиларини иш берувчилар билан боғлайдиган платформани ишга туширади. Бандлик, Мактаб, Олий таълим вазирликлари “Ҳаракатда даромад” электрон тизимини яратиб, таътилдаги 3 миллион ёшларни малака талаб қилмайдиган ишлар билан банд қилади.
Ҳар йили юқори синф ўқувчиларини касб танлашга қизиқтириш ва кўмаклашиш мақсадида “Менинг касбим” республика танлови ўтказилади.
© Sherzod Asadov/TelegramШавкат Мирзиёев поздравил молодое поколение узбекистанцев с Днем молодежи.
Шавкат Мирзиёев поздравил молодое поколение узбекистанцев с Днем молодежи. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2025
Шавкат Мирзиёев поздравил молодое поколение узбекистанцев с Днем молодежи.
Қуйидагилар маълум қилинди:
Ҳозир тоғ-кон, агросаноат, тўқимачилик, кимё, электротехника, қурилиш материаллари соҳасида 1 миллион ёшлар меҳнат қилмоқда.
Энди саноат, сервис, тадбиркорлик ва қишлоқ хўжалигида банд ёшларнинг касбий ривожланиши бўйича ҳам тизим яратилади.
Ҳар бир касб йўналиши бўйича айнан ёшлар ўртасида республика мусобақалари ўтказилади. Бунда давлат корхоналари ва хусусий сектор вакиллари тенгма-тенг иштирок этади.
Тармоқ раҳбарлари ҳар йили ўз тизимидаги 100 нафар ёшни селекция қилиб, хорижий стажировкага юборишни йўлга қўяди. Бунинг учун, ҳар бир тармоқ 10 миллиард сўмдан ажратади. Бу маблағлар солиқ солиш базасидан чегириб ташланади.
Стартапларни қўллаб-қувватлаш бўйича тизим яратилди. Уларни молиялаштиришга 145 миллион доллар венчур сармоя киритилди. Президент бу рақам 1 миллиард долларга етказилишини айтди.
Ўқувчилар учун “моҳирлик ва бизнес соати” киритилиб, уларнинг ғоясини стартапга айлантиришга 100 миллиард сўм грант ажратилади.
Олийгоҳлар ўртасида ҳам стартаплар бўйича ҳар йили “Энг яхши креатив ғоя” танлови ўтказилиб, ғолибларга олийгоҳ жамғармасидан 300 миллион сўмгача грант берилади.
Стартапни прототипга айлантириш ва синовдан ўтказиш учун Инновация агентлиги ва IT-парк “RnD” марказини очади.
Ҳар йили инвесторлар, йирик корхона ва стартап ташаббускорлари иштирокида “Стартап-экспо” кўргазмаси ўтказиб борилади.
Айтилишича, ҳозир мактабларда 19 минг 500 нафар информатика ўқитувчиси бор. Ҳар бир вилоятдан 100 нафар информатика ўқитувчиси жорий йилда Янги Ўзбекистон университетида ушбу дастурга ўқитилади. Бу орқали 5 йилда барча мактаб битирувчилари сунъий интеллект бўйича етарли билим олади.
Бу йил камида 50 минг нафар қизлар “Рақамли авлод қизлари” лойиҳаси билан қамраб олинади.
В россии хотят учиться все больше узбекских студентов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.06.2025
Олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар учун 2000 та давлат гранти ажратилди
Янгиликлар лентаси
0