Олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар учун 2000 та давлат гранти ажратилди

© РИА Новости / Виталий АньковВ россии хотят учиться все больше узбекских студентов
В россии хотят учиться все больше узбекских студентов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.06.2025
Oбуна бўлиш
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига 18 мингдан ортиқ хотин-қизлар учун тавсияномалар юборди.
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар учун 2000 та давлат гранти ажратилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бўлим бошлиғи Раҳима Мирхолиқова маълум қилди.

"2025/2026 ўқув йили учун 2 000 та давлат гранти тақсимоти давлат комиссиясига тақдим этилди. Ушбу грантлардан 402 таси аниқ ва табиий фанлар йўналишига, 81 таси техника фанлари йўналишига, 524 таси тиббиёт фанлари йўналишига, 993 таси бошқа йўналишларга тақсимланди", - дейилади хабарда.

Маълумки, Ўзбекистонда мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган, шунингдек, эҳтиёжманд оилалардан бўлган хотин-қизлар учун алоҳида қабул квоталари доирасида олий таълим олиш имкониятлари яратилган.
Ушбу имтиёзлардан фойдаланиш учун талабгорлар Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан бериладиган тавсияномага эга бўлиши керак.
Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат ОТМларига ўқишга қабул қилиш доирасида 4086 нафар талабгорларнинг аризалари қабул қилинди ва улардан 3856 нафарига тавсияномалар берилди.
Шунингдек, эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга ОТМларга қўшимча давлат гранти асосида танловда иштирок этиш учун 20516 нафар талабгорларнинг аризалари қабул қилинди ва улардан 14099 нафарига тавсияномалар берилди.

Тавсиянома берилган хотин-қизларнинг рўйхатлари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига тақдим этилди.
Сезон коконов начался в Норинском районе Наманганской области. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.01.2025
Хотин-қизлар пиллачилик соҳасида ўқув курсларида ўқитилади
Янгиликлар лентаси
0