Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Киев билан музокаралар тўғри йўналишда кетмоқда — Захарова

© Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишОфициальный представитель Министерства иностранных дел России Мария Захарова
Официальный представитель Министерства иностранных дел России Мария Захарова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2025
Oбуна бўлиш
Захарова: Киев билан музокаралар тўғри йўналишда кетмоқда.
TOШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Киев билан музокаралар тўғри йўналишда кетмоқда, деди Россия тақши ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Journale du Dimanche нашрига берган интервьюсида.
"Музокараларнинг икки раунди бўлиб ўтди, 16 май ва 2 июнь. Гуманитар соҳада аниқ келишувларга эришилди. Гап ҳарбий асирлар ва ҳибсга олинган фуқароларнинг сезиларли алмашинуви ҳақида бормоқда. Инқирозни бартараф этиш бўйича аниқ таклифларни ўз ичига олган меморандумлар алмашилди. Ўйлайманки, биз тўғри йўналишда кетмоқдамиз", — деди француз нашри суҳбатдоши.
Унинг сўзларига кўра, можаронинг чуқур сабабларини ҳал қилиш Россиянинг устувор вазифа ҳисобланади.
"Биз учун Киевнинг НАТО билан алоқасини узиш бўйича аниқ кафолатларга эга бўлиш, шунингдек, Украинада тили, миллати ёки динидан қатъи назар, асосий ҳуқуқ ва эркинликларга риоя этилишига эришиш муҳимдир", — дея аниқлик киритди Захарова.
Мария Захарова қуйидагиларни маълум қилди:
Москва ҳам сиёсий, ҳам ҳарбий воситалар билан мақсадларга эришишга тайёр;
мажбурий шарт — Қрим, Севастопол, ДХР, ЛХР, Херсон ва Запороже вилоятларининг Россия таркибига киришини халқаро миқёсда тан олиш;
Киевнинг конструктив мулоқотдан воз кечиши вазиятни янада мураккаблаштиради ва Украина учун камроқ қулай шароит яратади.
Киев ва Ғарб уни эксплуатация қилиб, уйдирмаларни тарқатмоқда;
Россия вояга етмаганларни жанговар ҳаракатлар зонасидан эвакуация қилиш орқали қутқармоқда.
Иккинчи июнь куни Истанбулда бўлиб ўтган музокаралар натижасида Украина можаро туфайли қийин аҳволга тушиб қолган ва ота-онаси билан алоқани йўқотган 339 нафар боланинг рўйхатини Россияга топширди. Захарованинг таъкидлашича, ҳужжат гўёки ўғирланган "ўн минглаб" болалар ҳақидаги фейкни тарқатишда уч йил давомида иштирок этганлар учун шок бўлган.
Итоги 2024 года с Владимиром Путиным - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2025
Украиналиклар ва Яқин Шарқдаги можаролар: Путин “Sky News Arabia”га интервью берди
Янгиликлар лентаси
0