АҚШ Эронга зарба беришни Исроил билан мувофиқлаштиргани айтилди — нималар маълум?

© AP Photo / Seth WenigАмериканские флаги на здании Нью-Йоркской фондовой бирже в Нью-Йорке.
Американские флаги на здании Нью-Йоркской фондовой бирже в Нью-Йорке. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2025
Oбуна бўлиш
Эрон ТИВ раҳбари: Эрон ўз суверенитети, манфаатлари ва халқини ҳимоя қилиш учун барча имкониятларни ўзида сақлаб қолади.
TOШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. АҚШ Эронга зарбалар беришда Исроил билан мувофиқлашган ҳолда ҳаракат қилган, Эрон бу ҳужумни қоралайди. Бу ҳақда РИА Новости Эрон элчихонаси мактубига таяниб, хабар берди.
Тегишли баёнотлар Эроннинг доимий вакили Амир Саид Иравонийнинг БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ва БМТ Хавфсизлик кенгаши раиси, Гаянанинг БМТдаги доимий вакили Керолин Родригес-Биркеттга июнь ойида йўллаган мактубида келтирилган.
"2025 йил 21 июнь куни эрта тонгда Қўшма Штатлар ўша пайтда Эроннинг тинч аҳолиси ва муҳим инфратузилмасини бомбардимон қилаётган Исроил режими билан тўлиқ мувофиқликда ҳаракат қилиб, Эроннинг учта қўриқланадиган ядровий объектига қасддан ва сабабсиз ҳаво ҳужумларини амалга оширди: Фордо, Натанз ва Исфахон", — дейилади ҳужжатда.
Эрон доимий вакили мамлакат ушбу "сабабсиз ва қасддан" босқинчилик ҳаракатларини кескин қоралашини таъкидлади.
АҚШ ва Исроил бир йил аввал машғулотларда Эрон ядровий объектларига якшанбага ўхшаш зарбалар беришни машқ қилган, деб хабар берди ABC телеканали манбаларга таяниб.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Америка армияси Эроннинг Натанз, Фордо ва Исфаҳондаги учта ядровий объектига қарши муваффақиятли операция ўтказганини маълум қилганди. Президентнинг айтишича, АҚШ зарбаларидан кейин Теҳрон "бу урушни тугатишга" рози бўлиши керак. Fars агентлиги Эрон расмийларига таяниб, Эроннинг Исфахон ва Форд шаҳридаги ядровий объектлар ҳаво ҳужумларига учраганини маълум қилди.
Эрон томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг сиёсий мақсадга мувофиқлигини аниқлаш бўйича кенгаш аъзоси Муҳсин Ризоий аввалроқ Эрон ўзининг барча "бойитилган ядровий материаллари"ни хавфсиз жойга кўчирганини айтган эди.
"АҚШ ва Исроил бу ҳужумни тахминан бир йил олдин ҳарбий машғулотларда тайёрлаган", — дейилади телеканал хабарида.
Манбага кўра, бу машғулотлар мисли кўрилмаган эди, чунки улар давомида Исроил ва АҚШ кучлари биринчи марта Эрон ядровий салоҳиятига қарши ҳужум ҳаракатларини машқ қилди.
Телеканалнинг таъкидлашича, машғулотлар АҚШнинг собиқ президенти Жо Байден маъмурияти даврида ўтказилган.
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида АҚШнинг Эрон ядровий объектларига ҳужуми узоқ муддатли оқибатларга олиб келишини, Эрон ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини айтди.
"Америка Қўшма Штатлари БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси сифатида Эроннинг тинч ядровий объектларига ҳужум қилиб, БМТ Низоми, халқаро ҳуқуқ ва Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномани жиддий равишда бузди. Бугун эрталаб содир бўлган воқеалар даҳшатли ва узоқ давом этадиган оқибатларга олиб келади... БМТ Низоми ва унинг ўзини ҳимоя қилиш мақсадида қонуний жавоб беришга имкон берувчи қоидаларига мувофиқ, Эрон ўз суверенитети, манфаатлари ва халқини ҳимоя қилиш учун барча имкониятларни ўзида сақлаб қолади", — деб ёзган Эрон ТИВ раҳбари.
АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйда Эрон ядровий объектларига қарши операция якунлари бўйича миллатга мурожаат билан чиқди.
Америка етакчисининг асосий баёнотлари:
зарбаларнинг мақсади Теҳроннинг ядровий имкониятларини чеклаш эди;
уранни бойитиш бўйича асосий объектлар тўлиқ йўқ қилинди;
энди Эрон сулҳ тузиши керак;
Вашингтоннинг кейинги ҳужумлари анча ёмон бўлиши мумкин;
Эроннинг АҚШга қарши ҳар қандай ҳаракатига янада жиддийроқ жавоб берилади: ёки тинчлик ўрнатилади, ёки Эроннинг бошига биз сўнгги саккиз кун ичида гувоҳи бўлганимиздан анча жиддийроқ фожиа тушади.
Америка етакчиси, шунингдек, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхуга миннатдорчилик билдирган.
МАГАТЭ ҳозирги вақтда АҚШнинг ҳужумлари фонида Эрондаги ядровий объектлардан ташқарида радиация даражасининг ошиши қайд этилмаганини маълум қилди.
Итоги 2024 года с Владимиром Путиным - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2025
Украиналиклар ва Яқин Шарқдаги можаролар: Путин “Sky News Arabia”га интервью берди
Янгиликлар лентаси
0