АҚШ Эронга қарши хавфли уруш бошлади — ТИВ

© AP Photo / Vahid SalemiНациональный флаг Ирана над Тегераном.
Национальный флаг Ирана над Тегераном. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2025
Oбуна бўлиш
Эрон ТИВ: жаҳон ҳамжамиятининг сукут сақлаши мисли кўрилмаган хавф туғдиради.
TOШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. АҚШ урушни Эрон ядровий объектларига зарба беришдан бошлади. Бу ҳақда Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Дунё шуни унутмаслиги керакки, айнан АҚШ дипломатик жараён давомида дипломатияга хиёнат қилиб, Исроилнинг тажовузкор ва хиёнаткорона ҳаракатларини қўллаб-қувватлади ва ҳозирда қонунбузарликни якунлаб ва сионистик режимнинг жиноятларини тўлдириб, Эронга қарши хавфли урушни бошлади", — дея таъкидлади вазирлик.
Қуйидагилар маълум қилинди:
Вашингтон ҳеч қандай қоидаларга риоя қилмаслигини исботлади;
АҚШ ҳужумнинг хавфли оқибатлари учун жавобгар;
ҳужум шуни кўрсатдики, улар Исроилнинг Эронга дастлабки ҳужумини режалаштиришда ҳам иштирок этган;
жаҳон ҳамжамиятининг сукут сақлаши мисли кўрилмаган хавф туғдиради.
Американские флаги на здании Нью-Йоркской фондовой бирже в Нью-Йорке. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2025
АҚШ Эронга зарба беришни Исроил билан мувофиқлаштиргани айтилди — нималар маълум?
Янгиликлар лентаси
0