Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Анонс: Тимур Кападзе иштирокида матбуот анжумани ўтказилади

© Элина Бекназарова Тренер молодежной сборной по футболу Тимур Кападзе
 Тренер молодежной сборной по футболу Тимур Кападзе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2025
Oбуна бўлиш
Матбуот анжуманида Ўзбекистоннинг футбол оламидаги тарихий муваффақияти ҳақида сўз боради.
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида 17 июнь соат 14:00 да футбол бўйича Миллий терма жамоа бош мураббийи Тимур Кападзе иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Матбуот анжумани мавзуси: "Тарихий муваффақият: Ўзбекистон илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатида".
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди. Бу улкан муваффақият футболчилар, мураббийлар штаби ва бутун мамлакат бўйлаб мухлисларнинг катта қўллаб-қувватлаши натижасидир. Энди Ўзбекистон ўз спорт тарихида янги ёрқин саҳифа очиб, дунёнинг энг яхши жамоалари қаторидан жой олиш учун курашишга тайёр.
Тадбирга журналистлар таклиф этилади. +998971907178, @alisherakimbaev, a.akimbaev@sputniknews.com ушбу манзиллар орқали рўйхатдан ўтиш мумкин. Матбуот маркази продюсери Алишер Акимбаев.
Янгиликлар лентаси
0