Учинчи партия: Миср Ўзбекистонга "С" гепатитига қарши дори воситалари берди

© ИА "Дунё"В Узбекистан из Египта доставили очередную партию противогепатитных препаратов
В Узбекистан из Египта доставили очередную партию противогепатитных препаратов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2025
Oбуна бўлиш
Мазкур дори воситалари Вирусология илмий-текшириш институтига тақдим этилади.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Миср ҳукумати томонидан беғараз тақдим этилган "С" гепатитига қарши дори воситаларининг учинчи партияси Ўзбекистонга етказиб берилди, дея хабар берди "Дунё" АА.
Умумий қиймати 114,829 минг доллар бўлган 28 дона қутидаги 7440 дона "С" гепатитига қарши "Sofosbuvir-400mg" дори воситасининг бу йилдаги учинчи партияси Шарм аш-Шайхдан Тошкентга "UzAirways" авиакомпанияси кўмагида олиб келинди.
Мазкур дори воситалари Вирусология илмий-текшириш институтига тақдим этилади ва улар шифоталаб беморлар ўртасида тақсимланади.
Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси маълумотига кўра, Миср ҳукумати томонидан 2023-2024 йиллар давомида ушбу вирусига қарши вазни 12,4 тонна бўлган "Daclatasvir" ва "Sofosbuvir" дори воситаларининг 27 та партияси мамлакатга етказиб берилган. Мазкур дори воситаларининг умумий қиймати 1,4 миллион долларни ташкил этади.
Мисрдан "С" гепатити касаллигига қарши дори воситалари олиб келинди
Мисрдан "С" гепатитига қарши дори воситаларининг иккинчи партияси олиб келинди
Янгиликлар лентаси
0