Мисрдан "С" гепатитига қарши дори воситаларининг иккинчи партияси олиб келинди

© ИА "Дунё"В Узбекистан из Египта доставили 10-ю партию препаратов против гепатита С
В Узбекистан из Египта доставили 10-ю партию препаратов против гепатита С - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2025
Oбуна бўлиш
Дори воситалари Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.
TOШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Мисрдан "С" гепатитига қарши дори воситаларининг иккинчи партияси Ўзбекистонга олиб келинди, дея хабар берди "Дунё" АА.
Қайд этилишича, Миср томони умумий қиймати 114,829 доллар бўлган 28 дона қутида 7440 дона "С" гепатитига қарши беғараз "Sofosbuvir-400mg" дори воситасининг 2025 йилдаги иккинчи партиясини тақдим этди.
Ушбу дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.
Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, 2023-2024 йилларда Миср ҳукумати томонидан мамлакатга "С" гепатитига қарши курашиш учун умумий вазни 12,4 тонна бўлган "Daclatasvir" ва "Sofosbuvir" дори воситалари 27 партияда инсонпарварлик кўмаги сифатида берилган.
Мазкур дори воситаларининг умумий қиймати 1,4 миллион долларга тенг.
Эслатиб ўтамиз, июнь бошида "С" гепатити касаллигига қарши дори воситаларининг илк партияси олиб келинган эди. Ушбу инсонпарварлик лойиҳаси Ўзбекистон президентининг "С" гепатитини 100 фоиз даволаш бўйича ташаббуси ижроси доирасида амалга оширилди.
Эркин Мусабаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2023
Нима учун гепатит С "мулойим қотил" деб аталади — вирусолог билан интервью
Янгиликлар лентаси
0