Мисрдан "С" гепатити касаллигига қарши дори воситалари олиб келинди

© ИА "Дунё"Из Египта в Узбекистан доставили первую в 2025 году партию препаратов против гепатита "С"
Из Египта в Узбекистан доставили первую в 2025 году партию препаратов против гепатита С - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2025
Oбуна бўлиш
Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонга "Sofosbuvir-400mg" дори воситаларини тақдим этди.
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан Мисрдан "С" гепатити касаллигига қарши дори воситаларининг 2025 йилдаги илк партияси олиб келинди, дея хабар берди "Дунё" АА.
Қайд этилишича, ушбу инсонпарварлик лойиҳаси Ўзбекистон президентининг "С" гепатитини 100 фоиз даволаш бўйича ташаббуси ижроси доирасида амалга оширилди.
“Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси ва Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти ўртасида ўтказилган музокаралар натижасида умумий қиймати 114.829 АҚШ долларига тенг 31 та қутида 7440 дона бўлган "С" гепатитига қарши "Sofosbuvir-400mg" дори воситасини юртимизда беғараз инсонпарварлик кўмаги сифатида тақдим этилишига эришилди. Мазкур дори воситалари 31 май куни "Uzbekistan Airways" авиакомпаниясининг самолётида Шарм аш-Шайх – Тошкент авиа йўналиши бўйича Ўзбекистонга олиб келинди”, — дейилади хабарда.
Ушбу дори воситалари "С" гепатитини 2030 йилга қадар бартараф этиш бўйича миллий дастурга асосан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институтига тақдим этилади.
Ўзбекистон элчихонаси хабарига кўра, 2023-2024 йилларда Миср ҳукумати томонидан "С" гепатитига қарши курашиш учун умумий вазни 12,4 тонна бўлган "Daclatasvir" ва "Sofosbuvir" дори воситалари 27 партияда инсонпарварлик кўмаги сифатида берилган. Мазкур дори воситаларининг умумий қиймати 1,4 миллион долларга тенг.
Янгиликлар лентаси
0