Ўзбекистоннинг Эрондаги элчихонаси ҳам фуқароларни огоҳлантирди

© Sputnik / Александр ВильфГосударственный флаг Ирана в Тегеране.
Государственный флаг Ирана в Тегеране. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2025
Oбуна бўлиш
Хабарда шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо олиб юриш кераклиги айтилган.
TOШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Эрон атрофидаги вазиятнинг кескинлашиши муносабати билан Ўзбекистон элчихонаси Эрондаги ўзбекистонликларга хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилишни тавсия қилди.
Исроилнинг Эрондаги объектларга зарбалари — нималар маълум?
“Эрон атрофидаги вазиятнинг кескинлашиши муносабати билан Ўзбекистон элчихонаси Эрондаги Ўзбекистон фуқароларига хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилишни, шунингдек, Эрон ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини мунтазам равишда кузатиб боришни тавсия қилади”, — дейилади хабарда.
Хабарда шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо олиб юриш кераклиги айтилган.
Шошилинч ёрдам ёки маслаҳат учун Ўзбекистоннинг Теҳрондаги элчихонасига мурожаат қилиш сўралган:
Фавқулодда ёрдам телефонлари: 22299780, 22832025
Электрон почта: iri.uzembassy@mfa.uz
Uzbekistan Airports маълумотига кўра, Эрон ҳаво ҳудуди ёпилиши сабабли Тошкентдан учган икки самолёт ортга қайтарилган.
Флаг Израиля  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2025
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси фуқароларни огоҳликка чақирди
Янгиликлар лентаси
0