Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси фуқароларни огоҳликка чақирди

© Sputnik / Vladimir Vyatkin / Медиабанкка ўтишФлаг Израиля
Флаг Израиля  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2025
Oбуна бўлиш
Элчихона: ракета ҳужумлари пайтида тезлик билан бомба бошпаналарига киринг.
TOШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакат фуқароларини эҳтимолий ракета ҳужумлари муносабати билан огоҳликка чақирди.
“Исроил Давлатида истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари ДИҚҚАТИГА!!! Ҳурматли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари! Ракета отишмалари кутилиши муносабати билан Ўзбекистон элчихонаси сизлардан яна бир бор тезкор эҳтиёт чораларини кўришни қатъий тавсия қилади”, — дейилади хабарда.
Элчихона қуйидагиларни тавсия қилмоқда:
Ракета ҳужумлари пайтида тезлик билан бомба бошпаналарига киринг;
Исроил ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини кузатиб боринг. Исроил фронт орти қўмондонлиги билдиришномалари ва огоҳлантиришларига амал қилин;
Шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо ўзингиз билан олиб юринг.
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонасига телефон рақамлари:
03-672-2466
03-672-2371
03-758-5075
03-758-5076
Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун: 054 485 1397
Электрон почта: il.uzembassy@mfa.uz
Uzbekistan Airports маълумотига кўра, Эрон ҳаво ҳудуди ёпилиши сабабли Тошкентдан учган икки самолёт ортга қайтарилган.
Эрон ҳаво ҳудудининг ёпилиши муносабати билан бир нечта рейслар Тошкентдаги муқобил аэродромга йўналтирилди:
“Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Тошкент - Жидда йўналишидаги HY5343 рейси соат 6:18 да Тошкент аеропортига қайтиб қўнди;
"Fly Dubai" авиакомпаниясининг Тошкент - Дубай йўналишидаги FZ1942 рейси маҳаллий вақт билан соат 6:37 да қўнди.
Шунингдек, "Air Cairo" авиакомпаниясининг Олмаота - Шарм-аш-Шайх йўналиши бўйича SM882 рейси (07:46) ва "Qatar Airways" авиакомпаниясининг Сеул - Доҳа йўналиши бўйича QR8985 рейси (07:57) Тошкент аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди.
Удары Израиля по Ирану - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2025
Исроилнинг Эрондаги объектларга зарбалари — нималар маълум?
Янгиликлар лентаси
0