Исроилнинг Эрондаги объектларга зарбалари — нималар маълум?

© AP Photo / Vahid SalemiУдары Израиля по Ирану
Удары Израиля по Ирану - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2025
Oбуна бўлиш
Исроил Эроннинг ядровий ва ҳарбий инфратузилмасига зарбалар берди.
TOШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Тунда Исроил Эрон ҳудудига ҳужум қилди. Al Masirah телеканали хабарига кўра, зарбалар Теҳрон, Натанз, Хуррамобод ва Ҳамадонга берилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида камида беш киши ҳалок бўлган, яна 20 киши яраланган. Ҳужум бошлангач, Исроил ўз ҳаво ҳудудини ёпиб, фавқулодда ҳолат эълон қилди. Эрон ҳам, ўз навбатида, авиақатновларни тўхтатди.
Эроннинг Tasnim давлат агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўмондони Ҳусайн Саламининг ўлими ҳақида хабар берди. Исроилнинг Теҳронга берган зарбалари нишони ядровий ва ҳарбий инфратузилма объектлари, шунингдек, эронлик ҳарбий қўмондонлар эди.
Исроилнинг Теҳронга ҳужумлари оқибатида камида 50 киши жабрланди, улардан камида 35 нафари аёллар ва болалар, деб хабар бермоқда Эрон давлат телевидениеси.
Дастлабки маълумотлар:
Исроил мудофаа вазири Исраэль Кац бутун мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат эълон қилди;
АҚШ давлат котиби Марко Рубио Вашингтон Эронга берилган зарбаларда иштирок этмаганини ва Тел-Авивга ёрдам кўрсатмаганини тасдиқлади;
АҚШ Эрон ядровий музокараларга қайтишига умид қилмоқда, дейди Трамп;
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху хавфсизлик кенгаши йиғилишини чақирмоқда;
Эроннинг шимолий қисмидаги Натанза шаҳридаги ядровий объектга бир неча бор ҳужум уюштирилди;
МАГАТЭ мамлакатдаги радиация даражасини кузатиб боради;
Теҳрон Тел-Авивнинг ҳаракатларига қатъий жавоб беришга ваъда берди, ҳужумдан сўнг Исроил армияси минглаб захирадаги аскарларни чақиришга буйруқ берди;
Теҳрон АҚШни Исроилнинг Эронга берган зарбаларига шерик деб ҳисоблайди;
Исроил расмийлари Эрон яқин соатларда жавоб қайтариши ва юзлаб баллистик ракеталарни учириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда;
Эрон Исроилнинг ҳаракатларини жавобсиз қолдирмайди, дейди Оятуллоҳ Али Хоманаий;
Эроннинг нефтни қайта ишлаш ва маркетинг компанияси хабарига кўра, Эроннинг нефтни қайта ишлаш заводлари ва омборлари Исроил зарбаларидан зарар кўрмаган;
Исроилнинг Эрон шимоли-ғарбидаги ҳарбий гарнизонларга уюштирган ҳужуми оқибатида икки киши ҳалок бўлди, олти киши яраланди, деб хабар бермоқда ISNA.
Нетаньяху Исроилнинг эрон ҳудудидаги операцияси қанча кун керак бўлса, шунча давом этади, деб айтди.
Государственный флаг Ирана в Тегеране. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2025
Эрон Исроил ҳужум қилган тақдирда жавоб зарбаси режасини ишлаб чиқди
Янгиликлар лентаси
0