https://sputniknews.uz/20250528/ozbekiston-ichimlik-suv-taminot-rejalari-49572106.html
Ўзбекистоннинг ичимлик суви таъминоти бўйича режалари маълум қилинди
Ўзбекистоннинг ичимлик суви таъминоти бўйича режалари маълум қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 138 та сув иншоотини ишга тушириш режалаштирилган. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган ичимлик суви ва оқова тармоқларини кенгайтиришга қаратилган ахборотда маълум қилинди.
2025-05-28T13:03+0500
2025-05-28T13:03+0500
2025-05-28T13:03+0500
жамият
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
сув
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/05/1c/49568233_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_26f3296d2f7e561dd4792aa45723676e.jpg
TOШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Ўзбекистонда 138 та сув иншоотини ишга тушириш режалаштирилган. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган ичимлик суви ва оқова тармоқларини кенгайтиришга қаратилган ахборотда маълум қилинди. Ахборотга кўра, ҳозирга келиб аҳоли мавзеларининг 81 фоизи ичимлик суви, 20 фоизи оқова тизими билан таъминланган. Қайд этилишича, халқаро молия институтлари иштирокида 21 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу йил 800 миллион долларлик ишларни бажариб, 138 та сув иншоотини ишга тушириш режалаштирилган. Сув таъминоти тизимини рақамлаштириш учун Осиё тараққиёт банкидан 125 миллион доллар жалб қилинган. Бу лойиҳа доирасида беш йилда йирик сув иншоотлари ва магистрал қувурларга 4 минг 800 та “ақлли” ҳисоблагич ва қарийб 3 мингта телеметрия тизими ўрнатилади. Ўзбекистондаги сув иншооти ва магистрал қувурларга “ақлли” ҳисоблагичлар ўрнатиладиСоҳада халқаро ҳамкорлик ва хусусий шериклик ривожланиб бораётганидан келиб чиқиб, ушбу талабларга жавоб берадиган мутахассислар тайёрлаш зарурлиги айтилди.
https://sputniknews.uz/20250317/ozbekiston-suv-foydalanish-senat-kodeks-48456174.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/05/1c/49568233_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_1929dbbdb06fbb9a37f62022f0c19c7e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон сув иншооти шавкат мирзиёев ичимлик суви ва оқова тармоқлари
ўзбекистон сув иншооти шавкат мирзиёев ичимлик суви ва оқова тармоқлари
Ўзбекистоннинг ичимлик суви таъминоти бўйича режалари маълум қилинди
Республикада 138 та сув иншоотини ишга тушириш режалаштирилган.
TOШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Ўзбекистонда 138 та сув иншоотини ишга тушириш режалаштирилган. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган ичимлик суви ва оқова тармоқларини кенгайтиришга қаратилган ахборотда
маълум қилинди. Ахборотга кўра, ҳозирга келиб аҳоли мавзеларининг 81 фоизи ичимлик суви, 20 фоизи оқова тизими билан таъминланган.
“Бу йил 1 минг 619 километр ичимлик суви, 521 километр оқова сув тармоқларини тортиш, 162 та иншоотни қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган. Буларнинг натижасида 715 минг аҳолига илк бор марказлашган ичимлик суви етиб боради, яна 400 минг нафари оқова хизмати билан қамраб олинади”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, халқаро молия институтлари иштирокида 21 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу йил 800 миллион долларлик ишларни бажариб, 138 та сув иншоотини ишга тушириш режалаштирилган.
Сув таъминоти тизимини рақамлаштириш учун Осиё тараққиёт банкидан 125 миллион доллар жалб қилинган. Бу лойиҳа доирасида беш йилда йирик сув иншоотлари ва магистрал қувурларга 4 минг 800 та “ақлли” ҳисоблагич ва қарийб 3 мингта телеметрия тизими ўрнатилади.
Соҳада халқаро ҳамкорлик ва хусусий шериклик ривожланиб бораётганидан келиб чиқиб, ушбу талабларга жавоб берадиган мутахассислар тайёрлаш зарурлиги айтилди.