https://sputniknews.uz/20250318/ozbekiston-suv-magistral-quvur-hisoblagich-48463877.html
Ўзбекистондаги сув иншооти ва магистрал қувурларга “ақлли” ҳисоблагичлар ўрнатилади
Ўзбекистондаги сув иншооти ва магистрал қувурларга “ақлли” ҳисоблагичлар ўрнатилади
Sputnik Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев ичимлик суви ва иссиқлик таъминоти, маҳаллалар ободлиги ва қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ масалалар бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди.
2025-03-18T10:05+0500
2025-03-18T10:05+0500
2025-03-18T10:20+0500
жамият
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
сув
қишлоқ хўжалиги
фермерлар
уй-жой коммунал хизмати
маҳалла
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/13/40112166_0:180:2213:1425_1920x0_80_0_0_91e72decc68b71dd0c9e45114afabfa1.jpg
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ичимлик суви ва иссиқлик таъминоти, маҳаллалар ободлиги ва қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ масалалар бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди.Қайд этилишича, бу йил 1 минг 619 километр ичимлик суви, 521 километр оқова сув тармоқларини тортиш, тизимдаги 162 та иншоотни қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган.Ўзбекистон сувдан фойдаланиш сиёсатини ўзгартирмоқда — тафсилотларАйтилишича, маҳаллий тадбиркор Осиё тараққиёт банки иштирокида Олмалиқ, Бекобод, Ангрен ва Чирчиқ шаҳрида оқова сув тозалаш иншоотларини қурмоқда. Яна бир тадбиркор Андижондаги иккита туманда сув ва оқова хизматларини хусусий бошқарувга олиш ташаббуси билан чиққан. Шу каби хусусий шериклик лойиҳаларини кўпайтириш, йирик корхоналарнинг халқаро тендерларда қатнашиш имконини кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.Таъкидланишича, соҳани рақамлаштиришга Осиё тараққиёт банкидан 125 миллион доллар жалб қилинади. Беш йилда йирик сув иншооти ва магистрал қувурларга 4 минг 800 та “ақлли” ҳисоблагич, 2 минг 800 та телеметрия тизими ўрнатиш кўзда тутилган.Ҳисоблагич ишлаб чиқаришни кўпайтириш, уларга хизмат кўрсатишни босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича кўрсатма берилди.Айтилишича, кейинги беш йилда иссиқлик тизимларини тиклаш учун 19 триллион сўм йўналтирилади. Марказлашган иссиқлик таъминоти қамрови 37 фоиздан 58 фоизга етади.Қайд этилганидек, 9 мингта уй-жой ва бинолар ёпиқ иситиш тизимига ўтказилади. Натижада иссиқлик йўқотилиши 2 баробар, газ истеъмоли 20 фоизга камаяди.Кўп қаватли уйларни бошқариш қандай рақамлаштириладиЭнди қишлоқ ерларини аукционда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиш бекор қилинади. Аукционда сотилмаган ернинг қиймати кейинги савдоларда кунига 10 фоиздан пасайтирилади. Такрорий аукционда битта иштирокчи қатнашса ҳам, ғолиб ҳисобланади. Ернинг 10-20 фоизи чорва учун озуқа экишга чиқарилади.Ҳозирда 93 мингдан зиёд фермерлар фаолияти тадбиркорлик рейтинги орқали баҳоланаяпти. Энди бу рейтинг ҳосилдорлик, ишчи сони, маҳсулот ҳажми каби мезонлар бўйича алоҳида бўлиши маълум қилинди.Юқори рейтингдаги фермерларга кредитни қайтмаслик хавфини суғурталаш талаби бекор бўлади. Ер солиғи 3 баробар, фермерлар кенгашига тўланадиган бадал 2 карра камайтирилади. Пахта ва ғаллада меъёрдан кўп ҳосил олганларга 25 фоизгача ерида чорва озуқаси, сабзавот, дуккакли ва бошқа экинларни алмашлаб экишга рухсат берилади.Йиғилишда қуйидагилар маълум қилинди:
https://sputniknews.uz/20250317/ozbekiston-suv-foydalanish-senat-kodeks-48456174.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/13/40112166_37:0:2177:1605_1920x0_80_0_0_3dacab68fe68bf32130cac541a505bc6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
президент шавкат мирзиёев ичимлик суви иссиқлик таъминоти маҳаллалар ободлиги қишлоқ хўжалиги
президент шавкат мирзиёев ичимлик суви иссиқлик таъминоти маҳаллалар ободлиги қишлоқ хўжалиги
Ўзбекистондаги сув иншооти ва магистрал қувурларга “ақлли” ҳисоблагичлар ўрнатилади
10:05 18.03.2025 (янгиланди: 10:20 18.03.2025) Қишлоқ ерларини аукционда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиш бекор қилинади.
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ичимлик суви ва иссиқлик таъминоти, маҳаллалар ободлиги ва қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ масалалар бўйича видеоселектор
йиғилиши ўтказди. Қайд этилишича, бу йил 1 минг 619 километр ичимлик суви, 521 километр оқова сув тармоқларини тортиш, тизимдаги 162 та иншоотни қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган.
“Буларнинг натижасида 715 минг аҳолига илк бор тоза ичимлик суви етиб боради, 135 минг хонадон оқова тармоғига уланади, 157 минг истеъмолчига замонавий ҳисоблагич ўрнатилади”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, маҳаллий тадбиркор Осиё тараққиёт банки иштирокида Олмалиқ, Бекобод, Ангрен ва Чирчиқ шаҳрида оқова сув тозалаш иншоотларини қурмоқда. Яна бир тадбиркор Андижондаги иккита туманда сув ва оқова хизматларини хусусий бошқарувга олиш ташаббуси билан чиққан. Шу каби хусусий шериклик лойиҳаларини кўпайтириш, йирик корхоналарнинг халқаро тендерларда қатнашиш имконини кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.
“Халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш жараёнини соддалаштириш бўйича қарор қабул қилинди. Энди тендерларни тезлаштириб, йил якунигача 850 миллион долларлик ишларни бажариш топшириғи берилди”, — дея қайд этилган хабарда.
Таъкидланишича, соҳани рақамлаштиришга Осиё тараққиёт банкидан 125 миллион доллар жалб қилинади. Беш йилда йирик сув иншооти ва магистрал қувурларга 4 минг 800 та “ақлли” ҳисоблагич, 2 минг 800 та телеметрия тизими ўрнатиш кўзда тутилган.
Ҳисоблагич ишлаб чиқаришни кўпайтириш, уларга хизмат кўрсатишни босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича кўрсатма берилди.
Айтилишича, кейинги беш йилда иссиқлик тизимларини тиклаш учун 19 триллион сўм йўналтирилади. Марказлашган иссиқлик таъминоти қамрови 37 фоиздан 58 фоизга етади.
Қайд этилганидек, 9 мингта уй-жой ва бинолар ёпиқ иситиш тизимига ўтказилади. Натижада иссиқлик йўқотилиши 2 баробар, газ истеъмоли 20 фоизга камаяди.
Энди қишлоқ ерларини аукционда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиш бекор қилинади. Аукционда сотилмаган ернинг қиймати кейинги савдоларда кунига 10 фоиздан пасайтирилади. Такрорий аукционда битта иштирокчи қатнашса ҳам, ғолиб ҳисобланади. Ернинг 10-20 фоизи чорва учун озуқа экишга чиқарилади.
Ҳозирда 93 мингдан зиёд фермерлар фаолияти тадбиркорлик рейтинги орқали баҳоланаяпти. Энди бу рейтинг ҳосилдорлик, ишчи сони, маҳсулот ҳажми каби мезонлар бўйича алоҳида бўлиши маълум қилинди.
Юқори рейтингдаги фермерларга кредитни қайтмаслик хавфини суғурталаш талаби бекор бўлади. Ер солиғи 3 баробар, фермерлар кенгашига тўланадиган бадал 2 карра камайтирилади. Пахта ва ғаллада меъёрдан кўп ҳосил олганларга 25 фоизгача ерида чорва озуқаси, сабзавот, дуккакли ва бошқа экинларни алмашлаб экишга рухсат берилади.
Йиғилишда қуйидагилар маълум қилинди:
Баҳорда 125 миллион туп кўчат экилиши мўлжалланган.
Сув таъминоти оғир маҳаллаларда геомембрана қопламали ҳовузлар барпо этилади.
“Маҳалла-сервис” компаниялари хизматлар кўрсатиш тизими кенгайтирилиб, яна мингта шундай компания тузилади. Хизматлар тури ҳам камида 30 тага етказилади.
Хитой тажрибаси асосида 5 минг киши маҳаллага хизмат кўрсатиш бўйича ўқитилади ва 15 минг аҳолининг бандлиги таъминланади.
Бу йилдан 208 та туман ва шаҳар ободонлаштириш бўлимлари таркибида ички йўлларни сақлаш участкалари ташкил қилинди. Уларга қўшимча 5 турдаги махсус техника сотиб олиш учун 700 миллиард сўм ажратилди.