https://sputniknews.uz/20250526/toshkent-andijon-xiva-zargarlik-markaz-49548037.html
Ўзбекистон ҳудудларида заргарлик марказлари очилади
Ўзбекистон ҳудудларида заргарлик марказлари очилади
Sputnik Ўзбекистон
Барча ҳудудларда олтин захираси яратилади. 26.05.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-05-26T18:00+0500
2025-05-26T18:00+0500
2025-05-26T18:00+0500
жамият
ўзбекистон
заргарлик буюмлари
шавкат мирзиёев
божхона божи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/03/0f/42963384_0:143:3072:1871_1920x0_80_0_0_92514ab4d1566424c202c1432282ed3c.jpg
TOШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Ўзбекистон ҳудудларида босқичма-босқич заргарлик марказлари очилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган йиғилишда маълум қилинди.Ўзбекистонда фақат миллий маҳсулотлар сотиладиган йирик савдо марказлари ишга тушириладиҚайд этилишича, ўган йили заргарлик тармоғида ишлаб чиқариш 200 миллион доллардан ошган, экспорт 17 фоизга ўсиб, 92 миллион долларга етган. Бу соҳада ҳам саноат усулига ўтиш ва миллий брендларни қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилади. Хусусан, заргарликда ишлатиладиган ускуналар ва уларнинг бутловчи қисмлари импорт божидан озод қилинади. Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатларидан олтинни бўлиб тўлаш асосида сотиб олиш тартиби яна 3 йилга узайтирилади. Нуфузли брендлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиб, уларнинг дизайни ва қолипини олиб келиш харажатининг 30 минг долларгача қисми қоплаб берилади. Заргарларни хомашё билан барқарор таъминлаш учун бу йил биржага чиқариладиган олтин ҳажми 6 тоннадан 8 тоннага оширилади. Барча ҳудудларда олтин захираси яратилади.
https://sputniknews.uz/20240620/tashkent-namangan-zargarlik-markaz-44444085.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/03/0f/42963384_0:0:2732:2048_1920x0_80_0_0_9e22c136a8357034c96c1da254153473.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, заргарлик буюмлари, шавкат мирзиёев, божхона божи
жамият, ўзбекистон, заргарлик буюмлари, шавкат мирзиёев, божхона божи
Ўзбекистон ҳудудларида заргарлик марказлари очилади
Барча ҳудудларда олтин захираси яратилади.
TOШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Ўзбекистон ҳудудларида босқичма-босқич заргарлик марказлари очилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган йиғилишда
маълум қилинди. Қайд этилишича, ўган йили заргарлик тармоғида ишлаб чиқариш 200 миллион доллардан ошган, экспорт 17 фоизга ўсиб, 92 миллион долларга етган.
“Энди заргарлар ҳам якка тадбиркор сифатида тилла буюмлари савдоси билан шуғулланиши мумкин бўлади. Чет элдан мутахассис олиб келиш харажатининг 2,5 минг долларгача қисми камида 5 нафар шогирд чиқариш шарти билан қоплаб берилади”, — дейилади хабарда.
Бу соҳада ҳам саноат усулига ўтиш ва миллий брендларни қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилади. Хусусан, заргарликда ишлатиладиган ускуналар ва уларнинг бутловчи қисмлари импорт божидан озод қилинади. Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатларидан олтинни бўлиб тўлаш асосида сотиб олиш тартиби яна 3 йилга узайтирилади.
Нуфузли брендлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиб, уларнинг дизайни ва қолипини олиб келиш харажатининг 30 минг долларгача қисми қоплаб берилади.
“Туркия, Дубай ва Миср тажрибаси асосида Тошкент, Андижон ва Хивада заргарлик марказлари очилди. Энди бундай мажмуалар бошқа ҳудудларимизда ҳам босқичма-босқич ташкил этилади”, — дея қайд этилган хабарда.
Заргарларни хомашё билан барқарор таъминлаш учун бу йил биржага чиқариладиган олтин ҳажми 6 тоннадан 8 тоннага оширилади. Барча ҳудудларда олтин захираси яратилади.