https://sputniknews.uz/20250521/ozatom-aes-vengriya-sovitish-tizim-49473766.html
"Ўзатом" АЭС қурилишида Венгриянинг қуруқ совитиш тизимларидан фойдаланмоқчи
"Ўзатом" АЭС қурилишида Венгриянинг қуруқ совитиш тизимларидан фойдаланмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Венгрия атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланишда ҳамкорликни ривожлантиради. 21.05.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-05-21T10:19+0500
2025-05-21T10:19+0500
2025-05-21T10:28+0500
иқтисод
венгрия
ўзбекистон
атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги
аэс
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/05/15/49472749_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_5858eb0a60651c50279406caabc2dfb9.jpg
TOШКЕНТ, 21 май — Sputnik. "Ўзатом" агентлиги ва Венгриянинг MVM EGI Zrt. давлат корхонаси ўртасида ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланди, дея хабар берди компания матбуот хизмати. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан ҳузурида бўлиб ўтган музокаралар якунида ҳукуматлараро ва идоралараро, шу жумладан, атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган бир қатор ҳужжатлар алмашувлари бўлиб ўтди. Хусусан, "Ўзатом" агентлиги ва Венгриянинг MVM EGI Zrt. давлат корхонаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим ва англашув меморандуми имзоланди. Ҳамкорлик тўғрисидаги битим қуйидагиларни назарда тутади: Айтилишича, ўзаро англашув меморандуми, ўз навбатида, узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли шериклик асосларини шакллантиришга қаратилган. Ушбу ҳужжат Ўзбекистон ҳудудида атом электр станцияларини қуриш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда томонларнинг ўзаро ҳамкорлиги механизмларини белгилайди. Маълумот учун, Венгриянинг MVM EGI Zrt. компанияси 1948 йилда ташкил этилган бўлиб, ички ва халқаро бозорда энергетика секторининг етакчиси ҳисобланади. У бутун дунё бўйлаб минглаб электр станциялари учун ишончли асос бўлган сувни тежайдиган совутиш тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга ихтисослашган.Жиззах вилоятида кичик қувватли АЭСни жойлаштириш схемаси тасдиқландиЎзбекистон кичик АЭСни қуриш бўйича халқаро консорциум тузади — Ўзатом
https://sputniknews.uz/20250417/ozbekiston-aes-vengriya-hamkorlik-48921878.html
венгрия
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/05/15/49472749_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_a2353abb8e5e85923991e2874af971e8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, венгрия, ўзбекистон, атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги, аэс, ҳамкорлик
иқтисод, венгрия, ўзбекистон, атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги, аэс, ҳамкорлик
"Ўзатом" АЭС қурилишида Венгриянинг қуруқ совитиш тизимларидан фойдаланмоқчи
10:19 21.05.2025 (янгиланди: 10:28 21.05.2025) Ўзбекистон ва Венгрия атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланишда ҳамкорликни ривожлантиради.
TOШКЕНТ, 21 май — Sputnik. "Ўзатом" агентлиги ва Венгриянинг MVM EGI Zrt. давлат корхонаси ўртасида ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланди, дея хабар берди компания
матбуот хизмати. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан ҳузурида бўлиб ўтган музокаралар якунида ҳукуматлараро ва идоралараро, шу жумладан, атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган бир қатор ҳужжатлар алмашувлари
бўлиб ўтди. Хусусан, "Ўзатом" агентлиги ва Венгриянинг MVM EGI Zrt. давлат корхонаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим ва англашув меморандуми имзоланди.
Ҳамкорлик тўғрисидаги битим қуйидагиларни назарда тутади:
илмий тадқиқотлар ўтказиш;
янги технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
атом электр станцияларида қуруқ совитиш тизимларини етказиб бериш ва амалда татбиқ қилиш;
технологияларни маҳаллийлаштириш;
зарур инфратузилмани яратиш;
мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.
Айтилишича, ўзаро англашув меморандуми, ўз навбатида, узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли шериклик асосларини шакллантиришга қаратилган.
Ушбу ҳужжат Ўзбекистон ҳудудида атом электр станцияларини қуриш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда томонларнинг ўзаро ҳамкорлиги механизмларини белгилайди.
Маълумот учун, Венгриянинг MVM EGI Zrt. компанияси 1948 йилда ташкил этилган бўлиб, ички ва халқаро бозорда энергетика секторининг етакчиси ҳисобланади. У бутун дунё бўйлаб минглаб электр станциялари учун ишончли асос бўлган сувни тежайдиган совутиш тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга ихтисослашган.