Ўзбекистон кичик АЭСни қуриш бўйича халқаро консорциум тузади — Ўзатом

© Sputnik/Abdubakir YunusovАгентство по развитию атомной энергетики "Узатом".
Агентство по развитию атомной энергетики Узатом. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2025
Oбуна бўлиш
"Ўзатом": лойиҳада нафақат Россия технологиялари, балки Хитойнинг ядровий бўлмаган технологиялари, Европанинг турли дастурий ва аппарат тизимлари ҳам қўлланилади.
TOШКЕНТ, 11 фев— Sputnik. Ўзбекистон кичик атом электр станциясини қуриш бўйича халқаро консорциум тузади. Бу ҳақда Атом энергияси агентлиги ("Ўзатом") директори Азим Ахмедхаджаев “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
"Ўзатом" директори Азим Ахмедхаджаев президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган атом энергетикаси соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилишдан кейин атом электр станциясини қуриш бўйича лойиҳанинг бориши ҳақида фикр билдирди.
“Ушбу лойиҳада нафақат Россия технологиялари, балки Хитойнинг ядровий бўлмаган технологиялари, Европанинг турли дастурий ва аппарат тизимлари ҳам қўлланилади. Шу тариқа биз халқаро консорциум тузамиз, бу бизга ушбу лойиҳани имкон қадар самарали ва энг яхши технологиялар билан амалга ошириш имконини беради”, — деди Ахмедхаджаев.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил май ойида Тошкентда атом энергетикаси тарихида кам қувватли атом электр станциясини қуриш бўйича биринчи экспорт шартномаси имзоланган эди. Лойиҳа Жиззах вилоятида Россия лойиҳаси бўйича қуввати 330 МВт бўлган атом электр станцияси – ҳар бири 55 МВт қувватга эга олтита РИТМ-200Н реакторини қуришни назарда тутади.
Станция қурилишида “Росатом” бош пудратчи вазифасини бажаради, унга маҳаллий компаниялар ҳам жалб этилади. Танланган майдон аллақачон текширилган ва унинг хавфсизлиги тасдиқланган.
Ўтган йилнинг сентябрь ойида “Ўзатом” ва “Атомстроэкспорт” (“Росатом”нинг муҳандислик бўлими) келажакдаги станция қурилиш майдончасида ишларни бошлаш тўғрисида протокол имзолаган эди. 2026 йил бошида “Ўзатом” станция қуриш учун рухсат олишни режалаштирмоқда.
Атомная электростанция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.10.2024
АЭСнинг қурилиши Ўзбекистонда янги турдаги иқтисодиётни ривожлантиришга ёрдам беради
Янгиликлар лентаси
0