Ёзги таътил: талаба ва ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга тайёргарлик бошланди

© Sputnik / Sputnik / Бахром ХатамовЛюди гуляют в парке в Ташкенте
Люди гуляют в парке в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.05.2025
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга ёшларни спорт ва маданий тадбирларга қамраб олиш бўйича топшириқ берди.
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Ўзбекистонда 6 миллиондан зиёд ўқувчи ва 1 миллиондан ортиқ талаба таътилга чиқиши кутилмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган йиғилишда маълум қилинди.
Қайд этилишича, саноқли кунлардан кейин 6 миллиондан зиёд ўқувчи ва 1 миллиондан ортиқ талаба таътилга чиқиши таъкидланди.
“Барча ҳокимлар ва таълим соҳаси раҳбарларига ёзги таътил вақтида барча таълим муассасаларининг спорт майдончаси ва ўқув хоналарида ёшлар учун спорт, фан ва касб тўгаракларини очиш топширилди. Масалан, ўзлаштириш даражаси паст мактабларга оқсаётган фанлар бўйича энг яхши мутахассислар жалб қилиниб, ўқувчилар учун ҳафтасига олти соатлик ўқув курслари ташкил қилинади”, — дейилади хабарда.
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш учун қуйидаги имкониятлардан фойдаланиш зарурлиги атилди:
900 тага яқин театр;
маданият марказлари ва концерт заллари;
ҳудудларда 1,5 мингга яқин спорт майдончалари;
200 та оромгоҳ;
2 мингдан ортиқ туризм объектлари.
Мутасаддиларга жойлардаги амфитеатр ва сайилгоҳларда ҳар куни концерт ва мусиқа кечалари ўтказиш, маданият ва истироҳат боғларида санъат кўргазмалари, шеърият кечалари ва интеллектуал ўйинлар ташкил этиш топширилди.
Пойтахтдаги Янги Ўзбекистон боғи ва паркларда ҳар куни очиқ осмон остида концертлар уюштирилади. Бу ишларни спорт соҳасида ҳам ташкил қилиб, 6 миллион ёшларни қамраб олишга кўрсатма берилди.
Таътил вақтида қуйидагилар амалга оширилади:
ёзги оромгоҳларда ёшлар “Ибрат фарзандлари”, “Қизлар академияси”, “Мутолаа” лойиҳалари билан қамраб олинади;
100 минг ўқувчи учун мактабларда “кундузги оромгоҳ” фаолияти йўлга қўйилади;
“Заковат” интеллектуал ўйинининг мактаб лигаси ташкил этилади;
“Рақамли авлод” лойиҳаси доирасида камида 50 минг ёш ўқитилиб, ҳудудларда IT ва киберспорт турнирлари ўтказилади;
“Менинг маҳаллам – менинг фахрим” лойиҳаси доирасида ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича 100 минг ёш волонтёрликка жалб қилинади;
“Ёшлар туризми ойлиги” ўтказилиб, 1 миллион ёшлар учун музей ва тарихий обидаларга экскурсиялар ташкил қилинади.
Айтилишича, 150 тадан ортиқ сунъий, шунингдек, барча табиий сув ҳавзаларидан самарали фойдаланиш, бунда ёшларнинг хавфсизлигини таъминлаш вазифаси қўйилди.
Сотрудник службы безопасности дорожного движения на улице Ташкента. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.05.2025
Болаларга машина бошқаришни берганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
Янгиликлар лентаси
0