Болаларга машина бошқаришни берганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

© Sputnik / Abdubakir YunusovСотрудник службы безопасности дорожного движения на улице Ташкента.
Сотрудник службы безопасности дорожного движения на улице Ташкента. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.05.2025
Oбуна бўлиш
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бутун тизими билан “фавқулодда тўқсон кунлик” тартибида ишлашга ўтади.
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Ўзбекистонда болаларга машина бошқаришни берганлик учун жавобгарлик кучайтирилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтаётган мактаб таълими юзасидан видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Йиғилиш аввалида давлат раҳбари Ўзбекистон халқини 15 май – Халқаро оила куни билан табриклади.

“Оила – жамият таянчи, маънавият бешиги ва авлодлар ўртасидаги узвийлик рамзи. Халқимиз азал-азалдан оилага муқаддас қадрият, барқарорликнинг мустаҳкам асоси сифатида қараб келади. Дарҳақиқат, ўзаро ҳурмат, шукроналик бор оилаларда файз бўлади. Бундай оилалар қанча кўп бўлса, маҳалла ҳам тинч ва обод бўлади. Маҳалласи тинч туманлар ва шаҳарларда, умуман, бутун мамлакатда ривожланиш бўлади. Фурсатдан фойдаланиб, юртимиздаги ҳар бир оилага тинчлик, тотувлик ва фаравонлик тилайман. Меҳр-оқибат, садоқат ҳеч бир хонадонни тарк этмасин!” — деди президент.

Мирзиёевнинг сўзларига кўра, ҳар қандай мамлакат тараққиёти соғлом ва билимли авлодга боғлиқ.
“Шу боис, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида соғлом, билимли, теран фикрли, ватанпарвар ёшларни тарбиялаш учун барча шароитларни яратишимиз шарт ва зарур”, — дея қайд этди давлат раҳбари.
Айтилишича, Наманганда ўқувчиларга автомобилни ижарага бериш авж олгани оқибатида, ҳар ойда 10-15 нафар ёшлар мажруҳ бўлиб қолмоқда. Ўлим билан тугаётган ҳолатлар ҳам кўп.
Ички ишлар бошлиқлари, вилоят, туман прокурорлари қонун устуворлигини таъминлашда сусткашликка йўл қўяётгани кўрсатиб ўтилди.
Шу муносабат билан болаларга машина бошқаришни берганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича қонун лойиҳасини тайёрлаш топширилди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига бутун тизими билан “фавқулодда тўқсон кунлик” тартибида ишлашга ўтиш топширилди.
“Таълимда сифат бўлиши учун энг аввало педагогларни тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими бунга тайёр бўлиши керак”, — деди Мирзиёев.
Бу борада Авлоний малака ошириш институти трансформация қилиниб, унинг 13 та ҳудудий маркази қайта ташкил этилиши белгиланди.
Маълум қилинишича, янги ўқув йилидан мактаб директорлари, ўринбосарлари ва боғча мудираларининг иш ҳақи 7-10 миллион сўмдан ошади.
Янгиликлар лентаси
0