https://sputniknews.uz/20250515/mirziyoev-toshkent-reja-renovatsiya-investitsiya-loyiha-49353905.html
Мирзиёев Тошкентда режалаштирилган реновация ва инвестиция лойиҳалари билан танишди
Мирзиёев Тошкентда режалаштирилган реновация ва инвестиция лойиҳалари билан танишди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент шаҳри ва унинг атрофидаги яшил ҳудудлар 3 карра кўпайтирилади. 15.05.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-05-15T10:04+0500
2025-05-15T10:04+0500
2025-05-15T13:26+0500
жамият
ўзбекистон
тошкент
лойиҳа
шавкат мирзиёев
инвестиция
дарахт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/05/0f/49353366_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_8802d80ae7a6f995b9da22cf9e37f8a7.jpg
TOШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда режалаштирилган реновация ва инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди, дея хабар берди Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати. Қайд этилишича, Тошкентнинг 2045 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режасида 300 дан ортиқ реновация манзили белгиланган. 2025-2026 йилларга мўлжалланган биринчи босқичда 65 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Ҳудудда эски ва замонавий мавзелар орасидаги тафовут босқичма-босқич қисқартириб борилади. Бинолар кам майдонда қурилиб, мавжуд дарахтлар сақлаб қолинади, янги яшил ҳудудлар барпо этилади. Тақдимотда шаҳар ирригация ва дренаж тармоқларининг янги бош режа билан уйғунлаштирилган тизими ҳам кўриб чиқилди. Унга кўра, 2030 йилгача 100 километр каналлар реконструкция қилиниб, атрофида сайилгоҳлар ташкил этилади. Давлат раҳбарига Тошкентда инвестиция лойиҳаларининг ҳолати ҳақида ҳам ахборот берилди. Таъкидланишича, пойтахтда умумий қиймати 25 миллиард долларлик 717 та инвестиция лойиҳаси шакллантирилган. Бу йил шундан 7 миллиард 500 миллион доллари ўзлаштирилиб, 265 та лойиҳа ишга туширилиши кўзда тутилган.
https://sputniknews.uz/20250514/ozbekiston-seysmik-xavfsizlik-49345108.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/05/0f/49353366_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_56f569a8f8b2aca4a3695820b006a6e3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, тошкент, лойиҳа, шавкат мирзиёев, инвестиция, дарахт
жамият, ўзбекистон, тошкент, лойиҳа, шавкат мирзиёев, инвестиция, дарахт
Мирзиёев Тошкентда режалаштирилган реновация ва инвестиция лойиҳалари билан танишди
10:04 15.05.2025 (янгиланди: 13:26 15.05.2025) Тошкент шаҳри ва унинг атрофидаги яшил ҳудудлар 3 карра кўпайтирилади.
TOШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда режалаштирилган реновация ва инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди, дея хабар берди Ўзбекистон раҳбари
матбуот хизмати. Қайд этилишича, Тошкентнинг 2045 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режасида 300 дан ортиқ реновация манзили белгиланган. 2025-2026 йилларга мўлжалланган биринчи босқичда 65 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.
Ҳудудда эски ва замонавий мавзелар орасидаги тафовут босқичма-босқич қисқартириб борилади. Бинолар кам майдонда қурилиб, мавжуд дарахтлар сақлаб қолинади, янги яшил ҳудудлар барпо этилади.
“Шаҳарнинг “ўпкаси” дарахтзорлар бўлса, ариқ ва каналлар унинг “қон томири”. Президентимиз кўрсатмаси билан, янги бош режада бу масалаларга алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, Тошкент шаҳри ва унинг атрофидаги яшил ҳудудларни 3 карра кўпайтириб, 25 минг гектарга етказиш мақсад қилинган. Бу, ўз навбатида, сув йўлларини яхшилашни талаб этади”, — дейилади хабарда.
Тақдимотда шаҳар ирригация ва дренаж тармоқларининг янги бош режа билан уйғунлаштирилган тизими ҳам кўриб чиқилди. Унга кўра, 2030 йилгача 100 километр каналлар реконструкция қилиниб, атрофида сайилгоҳлар ташкил этилади.
Давлат раҳбарига Тошкентда инвестиция лойиҳаларининг ҳолати ҳақида ҳам ахборот берилди.
Таъкидланишича, пойтахтда умумий қиймати 25 миллиард долларлик 717 та инвестиция лойиҳаси шакллантирилган. Бу йил шундан 7 миллиард 500 миллион доллари ўзлаштирилиб, 265 та лойиҳа ишга туширилиши кўзда тутилган.